Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Йўқотилган йиллар: “Милан”га янги қон керак

Баҳо:
+ | -

Жамоада ё таркиб, ёки мураббий кучли бўлиши лозим. Борди-ю мураббий ўртамиёна бўлиб, таркиб кучли бўлса, айнан таркибнинг кучи билан натижага эришиш мумкин. Бордию таркиб кучсиз бўлса, унда тажрибали мураббий зарур. Токи мураббийнинг тажрибаси таркибнинг ҳам тажрибали бўлишига имкон яратади. Агар таркиб ҳам, мураббий ҳам кучсиз бўлса, бу чинакам фожиа.

“МИЛАН” МУАММОСИ

“Милан” клуби айни дамда биз юқорида таъкидлаган вазиятда турибди. Очиғи, 7 турдан кейин 9 очко тўплаш ва турнир жадвалида 13-ўринда туриш “Милан”га ярашмайди. Аммо ҳозирги ҳолатда бошқа нарса кутиш қийин.

Ҳар қандай клуб авлодлар алмашинувини бошдан кечиради. Қайсидир клуб ана шу жараёнда пастга шўнғийди, қайсидир жамоа эса ўрнини сақлаб қолади. Гап авлодлар алмашинуви жараёнида эмас, гап шу жараёндан қандай ўтишда.

“Милан” таркибни ёшартираётганда жамоага тажрибали мураббийни, аниқроғи, ёш футболчилардаги иқтидорни кўра билиш, уларга керакли тактикаларни ўргата олиш, ёшлар билан ишлаш маҳоратига эга мураббийни олиб келиши керак эди. Ана шунда тажрибасиз футболчилар тажрибали мураббий қўл остида “Милан”нинг пойдеворига айланганди.

2014 ЙИЛДАГИ ХАТО

Аслида, “Милан” раҳбариятининг хатоси 2014 йилда бошланганди. Ўшанда сўнгги пайтларда кетмони учмай қолган Массимилиано Аллегри истеъфога чиқарилганди. Ўрнига эса тажрибали мураббий келиши керак эди, албатта. “Милан” эса таваккалга қўл урди. “Мен қойиллатаман, ишонаверинг”, деган Кларенс Зеедорф бош мураббийликка олиб келинди. “Милан”да ўйнаган собиқ футболчи эса жамоани ғалабалар сари етаклай олмади. Тажрибасизлик, барибир, панд берди.

ХАТО КЕТИДАН ХАТОЛАР

Афсуски, бу борадаги хато шу билан тўхтаб қолгани йўқ. Зеедорф олдида тажрибалироқдек кўринган Синиша Михайлович жамоага олиб келинди. Бироқ “Милан” учун, янгиланаётган таркиб учун Михайлович тажрибасизлик қилди. 2015 йилда келган Синиша 2016 йилда истеъфога чиқди.

Ундан кейинги мураббийлар: Винченцо Монтелла ҳамда Женнаро Гаттузо ҳам “Милан” учун муносиб мураббий бўла олишмади. Монтелладан кейин “Милан”га ёш, шижоатли футболчиларни “одам қиладиган” Клопп каби мутахассис керак эди. Гаттузода иштиёқ бор эди, аммо тажриба, барибир, тажриба. Тажрибасиз мураббий бошқарувида қолган ёш, тажрибасиз футболчилар ҳеч нарсани қойиллата олишмади.

Маълумотларга кўра, Гаттузонинг ўрнига келган Марко Жампаоло ҳам истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига ким келиши эса номаълум. Маълуми шуки, ҳозирги беқарор ва пала-партиш таркибни муносиб тарзда тартибга сола оладиган, “Милан”га қандай футболчилар керак эканлигини биладиган ҳамда тактика борасида қашшоқ бўлмаган мураббий керак.

Сўнгги беш йил “Милан” учун бой берилган давр бўлди. Айни дамда ана шу 5 йилликнинг асорати — беқарор таркиб, мазмунсиз ўйин, қониқарсиз натижалар. Аммо ҳали кеч эмас. “Милан” раҳбарияти тажрибали мураббий олиб келиб, унинг талабларини бажара олсагина биз ўша афсонавий “Милан”нинг ажойиб ўйинларини томоша қилиш имконига эга бўламиз.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:47, 08.10.2019.
Ўқилди: 5416 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.