“Барселона” ярим ҳимоячиси Френки Де Йонг жамоадоши Ансу Фати ҳақида фикр билдирди.
“Фати ажойиб футболчи, шунинг учун 16 ёшида "Барселона"нинг катталар жамоасида ўйнаяпти. У жуда иқтидорли футболчи.
Аммо мен кўпроқ уни профессионаллигига қойил қолдим. Мен 16 ёшимда оддийгина бола эдим, Фати эса ҳақиқий профессионал”, -дейди футболчи.