Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Евро-2020 саралаш. «С» гуруҳи. Голландия қийин ғалабага эришди ва уч пешқадам юзага келди

Баҳо:
+ | -

Европа-2020 саралаш босқичи доирасида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Беларусь термаси ўз майдонида Эстонияни қабул қилиб, ғалаба қозона олмади. Натижада ҳар иккала жамоа Европа чемпионати йўлланмаси қўлга киритиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлди.

Голландия ўз уйида Шимолий Ирландияни қабул қилиб, қийин ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 75-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Мемфис Депай мувозанатни тиклади. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Люн де йонг ва яна ўша Депай рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Голландияга муҳим ғалабани тақдим этишди.

Натижада «С» гуруҳида Голландия, Германия ва Шимолий Ирландия терма жамоалари 12 очко билан пешқадамликни юзага келтиришди. Ирландлар битта ўйин кўп ўтказишган.

Евро-2020 саралаш
"C" ГУРУҲИ
Беларусь – Эстония 0:0 (0:0, 0:0)
Беларусь – Гутор, Поляков, Мартынович, Политевич, Матвейчик, Савицкий (Бахар, 59), Маевский, Драгун, Яблонский (Лисакович, 83), Стасевич, Скавыш (Лаптев, 64).
Эстония – Лепметс, Калласте, Тенисте, Баранов, Метс, Васильев, Крейда, Оямаа (Миллер, 89), Сорга (Саппинен, 80), Зенев (Лийвак, 59), Кяйт.

Голландия – Шимолий Ирландия 3:1 (0:0, 3:1)
Голлар: 0:1 – 75 Мадженнис, 1:1 – 80 Депай, 2:1 – 90+1 де Йонг, 3:1 – 90+3 Депай.
Голландия – Силлессен, ван Дейк, Блинд, де Лигт, Думфрис (де Йонг, 78), де Йонг, де Рон (ван де Бек, 66), Бергвейн, Вейналдум, Бабел (Мален, 66), Депай.
Шимолий Ирландия – Пикок-Фаррелл, Кэткарт, Смит, Эванс, Даллас, Дэвис, Макнейр, Эванс (Флэнаган, 87), Сэвилл (Томпсон, 83), Фергюсон, Лаферти (Мадженнис, 67).

Жамоа Ў  Ю   Д     М   Т - Н  Очко
1 Германия 5 4 0 1 17-6 12
2 Голландия 5 4 0 1 17-6 12
3 Шим. Ирландия 6 4 0 2 8-7 12
4 Беларусь 6 1 1 4 3-10 4
5 Эстония 6 0 1 5 2-18 1

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:58, 11.10.2019.
Ўқилди: 4539 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [3020]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик