Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Вулверхэмптон - Ливерпуль
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийига «Трекер» топширилди

Баҳо:
+ | -

7-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси оламшумул натижа билан билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани барчага маълум. Шубҳасиз, бундай натижалар замирида терма жамоа бош мураббийининг хизмати беқиёс.

Ҳукуматимиз ўз касбига меҳр қўйиб, уни сидқидилдан бажараётган инсонларни беэътибор қолдирмайди. Ўзбек боксининг айни пайтда эришган ютуқларида, боксимизнинг дунёдаги энг кучли мактаб бўлишида улкан хисса қўшган терма жамоа бош мураббийи Марат Галиевич Қурбонов меҳнатларига яраша муносиб тақдирланди. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Марат Қурбоновга Президент совғаси – “Трекер” автомобили ва 100 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

“Меҳнатларимизни муносиб тақдирлаётган ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бундай натижалар қайд этишимизда бизнинг бир жамоа бўлиб ишлаётганимизнинг ўрни катта. Насиб қилса, келаси йил Токиода ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам ўзбек боксининг нималарга қодир эканлигини яна бир карра намойиш этиб берамиз”, – деди Марат Қурбонов.

Тақдирлаш жараёнида сўз олган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Марат Галиевичнинг узоқ йиллик меҳнатларини алоҳида таъкидлаб, келгуси фаолиятида ҳам улкан омад ва саломатлик тилаб қолишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 21:01, 11.10.2019.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.