Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

“Реал”нинг халоскори ким эди: Зиданми ёки Роналду?

Баҳо:
+2 | -1

Ижтимоий тармоқларда “вақт шуни кўрсатдики, “Реал”нинг халоскори Зидан эмас, Роналду экан”, қабилидаги фикрни ўқиб қолдим.

Рости, шу фикрга қўшилдим. Айниқса, Португалия терма жамоасининг кечаги Евро-2020 саралаши доирасида Люксембургга қарши ўйинидан кейин.

Мазкур ўйинда Роналду майдонда чинакам сардор эканлигини кўрсата олди. Роналду ҳам етакчи, ҳам етакловчи. Етакчи бўлиш етакловчи бўлишдан осонроқ, етакловчи бўлиш қийин. Таққослаш учун, Роналдунинг азалий рақобатчиси етакчилик борасида Роналду билан беллаша олади, ҳатто бироз устундир ҳам, аммо етакловчилик борасида мақтана олмайди. Роналдуда эса бундай хислат бор.

Зидан давридаги ҳозир “Реал” Зидан давридаги аввалги “Реал”дан биргина жиҳати билан фарқланмоқда: майдонда етакчи, етакловчи йўқ. Зидан мураббий, у майдонга туша олмайди. Кўрсатма бергани билан майдонда унинг кўрсатмалари бажарилишини зиммасига оладиган етакчи, жамоадошларини тўғри жойлаштириб, руҳлантириб турадиган етакловчи керак. Тўғри, “қироллик клуби”да сардор бор, Серхио Рамос, аммо у ҳимоячи, табиийки, ҳужумкорлик борасида жамоадошларига ўрнак бўла олмайди.

Кечаги ўйинда Роналду рақибнинг камида 2-3 та футболчисини банд қилди. Яъни тўп Роналдуга узатилаётган ёки узатилиши мумкин бўлган пайтда, янаям аниқроқ айтадиган бўлсак, Криштиану рақиб жарима майдонига кирган пайтда камида икки ёки учта футболчи уни қўриқлади. Бу эса бошқа футболчиларга имкон яратди. Бернарду Силва гол ураётган пайтда ҳимоячилар Роналдуни қўриқлаш билан банд эди. “Реал”да айни дамда ана шундай рақибни банд қиладиган футболчи йўқ. Азар битта футболчини ҳам алдашга, чалғитишга ҳозирча эришаётгани йўқ, Бенземада эса бундай хислат азалдан бўлмаган. “Реал”дан гранд жамоага камида Роналдудек етакловчи керак, аслида.

Чиндан ҳам вақт шуни кўрсатдики, “Реал”нинг омад калити Зидан эмас, кўпроқ Роналду. Майдонда мавсумда камида 40 та гол урадиган футболчи йўқ экан, бунинг ўрнини Зидан кўрсатмаси билан тўлдира олмайди. У қанчалик ақлли тактика ўйлаб топмасин, қанчалик пухта режа тузмасин, майдонда уни бажара оладиган ижрочи бўлмаса, фойдаси йўқ. Бу ёғи “Қуруқ гап оғиз йиртар” мақолининг исботига ўхшаб қолади.

Қишки трансферда Флорентино Перес ана шу етакловчи футболчи харид қилмаса бўлмайди. Франциялик мутахассис гарчи “Реал”нинг ўйинини бироз яхшилаётган бўлса-да, барибир, олдинда қийин ўйинлар турибди. Масалан, ҳозирги ҳолатида “Реал” “ПСЖ”га қарши ўйинда жуда-жуда қийналади. Роналду бор пайтдаги “Реал” эса Париж клубидан бир бош устун эди. Ҳозир эса ҳатто “Реал” мухлислари ҳам бундай дейишга бироз иккиланишади. Шу боис Перес агар қишда ва келаси йил ёзида тажрибали ҳужумчи харид қилмаса, “Реал”нинг ҳужумлари гол бўлмасдан якунланаверади. Бу эса жамоани “инқироз ботқоғи”га ботириши, Зиданнинг курсисини қимирлатиши, “Реал” учун вазиятнинг янада оғирроқ тус олишига олиб келиши мумкин. Факт шуки, “Реал”нинг ҳозирги таркиби Ла Лига ва ЕЧЛни ютиш учун кучсизлик қилади.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:57, 12.10.2019.
Ўқилди: 12303 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.