"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку эртага бўлиб ўтадиган Қозоғистон - Белгия Евро-2020 саралаш ўйинида иштирок этмайди.
KazFootball.kz хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчи терма жамоа билан Нур-Султонга учмади.
Эслатиб ўтамиз, Сан-Маринога қарши ўтган ўйинда (9-0) Лукаку дубл қайд этган ва Белгия терма жамоаси учун 50 дан ортиқ тўп киритган биринчи футболчига айланган эди.
Евро-2020 саралашининг 8-тур Қозоғистон - Белгия учрашуви эртага, "Астана Арена"да бўлиб ўтади.
Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.