"Лечче" ҳужумчиси Филиппо Фалько 7-турдан сўнг Италия чемпионатининг энг яхши дриблингчисига айланди.
27 ёшли футболчининг ҳисобида 21 та муваффақиятли алдаб ўтиш бор.
Иккинчи ўринда "Фиорентина" ўйинчиси Франк Рибери (20), ундан сўнг жамоадоши Гаэтано Кастровилли (18).
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду (11) 20-ўринни эгаллаб турибди.