Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

“Қузил фурия” — Испаниянинг муаммоси нимада?

Баҳо:
+ | -

Кеча Испания терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида Норвегия билан дуранг ўйнади. Ваҳоланки, кўпчилик “қизил фурия”нинг ғалабасини кутганди. Бироқ...

ТАРКИБ ОПТИМАЛ ЭМАС

Кеча испанлар оптимал таркиб билан ўйнагани йўқ. Буни биргина факт — таркибда 11 та клубдан биттадан футболчи ўйнагани билан изоҳлаш мумкин. Бунақаси Испания термаси тарихида биринчи бор кузатилмоқда. Шу пайтгача эса терманинг асосини “Реал” ҳамда “Барселона” футболчилари ташкил қилар ва испанлар исталган рақибни ер тишлатарди.

Таъкидлаш керакки, айни дамда испанлардан 2-3 та оптимал таркиб тузса бўлади. Эҳтимол, агар бош мураббий ишонч билдирса, ярим ҳимоячилар орасида яқин келажакда Иньеста ва Хавининг ўрнини босадиган футболчи ҳам чиқар. Фақат бунинг учун бош мураббий қайси футболчи қандай салоҳиятга эга эканлигини англайдиган даражада зийрак бўлиши керак.

ҲУЖУМДАГИ МУАММО

Аслида, шу пайтга қадар ҳужум чизиғи испанларнинг асосий қуроли бўлмаган. Асосий қурол — ярим ҳимоя эди. Испанлар халқаро мусобақаларда даҳшатли ярим ҳимоя ёрдамида зафар қучишган. 2010 йилги мундиални эсланг, асосий қаҳрамон ярим ҳимоячилар бўлишганди. Хави, Иньеста. Ёки Европа чемпионатида ҳам ярим ҳимоя ҳал қилувчи аҳамият касб этганди.

Муаммо шундаки, ҳозир ўшандай кучли ярим ҳимоя чизиғи йўқ. Аниқроғи, бош мураббий асосий таркибни мукаммал қилиб тузишда қийналяпти. Иньестанинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ. Хавининг ҳам. Ярим ҳимояда ҳам муаммо борлиги сабаб ҳужумдаги нуқсонлар яққол сезиляпти.

ҒОЛИБЛИККА ИМКОНИЯТ ҚАНДАЙ?

Евро-2020 анча шиддатли ўтиши табиий. Чунки айни дамда бир нечта терма жамоалар ўзларини тиклаб олишмоқда. Масалан, авлодлар алмашинуви давридаги сутслашиш туфайли жаҳон чемпионатига чиқа олмаган Голландия терма жамоаси кучайиб бормоқда. Таркиби ёшарганига қарамасдан, кучсизланиб қолмаган Франция ҳам кўнгилдагидек ўйин кўрсатяпти. Шунингдек, таркибини бир нечта иқтидорли, ёш футболчилар билан бойитаётган Португалия ҳам сўнгги пайтларда ғалабага чанқоқ эканлигини намойиш этмоқда. Гарчи Чехияга ютқазган бўлса-да, Англия ҳам осон таслим бўлмаслиги аниқ. Бу ёқда Германия, Бельгия, Хорватия каби термалар борки, ҳозирги Испания 2020 йилги Европа чемпионатида ғолиб бўлиши қийин масала. Биз учун қувонарлиси, анча қизғин кураш кечади.

МУРАББИЙ АЛМАШИШИ КЕРАК

Испаниянинг бош мураббийсини тезроқ алмаштирган маъқул. Тўғри, ўйин ёмон эмас, аммо ёш мутахассиснинг ғояга бой эмаслиги сезилмоқда. Европада эса кутилмаган, қизиқарли ғоялар муҳим аҳамиятга эга. Агар кейинги ўйинларда ҳам испанлар ижобий натижа қайд эта олишмаса, вазият мураккаблашиши тайин. Жаҳон чемпионатидаги Лопетеги ва Йерро билан боғлиқ воқеалар Испания термасига сабоқ бўлиши керак.

Испания терма жамоаси — ҳар доим ҳар қандай мусобақада фаворит бўлиб келган. Шак-шубҳасиз, Евро-2020 да ҳам “қизил фурия” ғолибликка асосий даъвогарлардан биридир. Таъкидлаш жоизки, бу кечаги Норвегияга қарши ўйиндангина келиб чиққан хулоса эмас. Эҳтимол, мураббий тажрибали футболчиларга дам беришга, уларни кучли рақибларга қарши ўйинлар учун асрашга қарор қилгандир. Аммо, барибир, испанлар таркибида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар кўп.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:00, 13.10.2019.
Ўқилди: 3110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.