Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Захирадаги терма жамоа: Абрамов чақирмаган футболчилар

Баҳо:
+1 | -

Аввало, айтиб қўяй, Вадим Абрамов терма жамоага чақирган футболчиларга эътирозим йўқ. Абрамов йиққан таркибга шикоят билдирмоқчи эмасман. Шунчаки бизда футбол иқтидорлари кўп, деган фикрни яна бир бор таъкидламоқчиман, холос.

Терма жамоамизни бошқарган мураббийлар орасида “Бизда фалон чизиқда футболчи йўқ, бизда ундай футболчи йўқ, бундай футболчи йўқ”, дея эътироз билдирганлари ҳам бўлган. Мен эса бу фикрга ўша пайтда ҳам қўшилмаганман, ҳозир ҳам қўшилмайман. Гап ўзбек футболидан четда қолган иқтидорлилар ҳақида кетаётгани йўқ. Гап айни дамда Суперлигадаги жамоаларда тўп сураётган ёки бошқа чемпионатда ўйнаётган терма жамоага чақирилмаган футболчилар ҳақида кетяпти.

Сайтимиз ходими Жалолиддин Қобилжонов ана шу футболчилардан терма жамоа тузди:

Дарвозада: Жавоҳир Илёсов.

Ҳимоячилар: Дилшод Аҳмадалиев, Умар Эшмуродов, Достон Турсунов, Виталий Денисов

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Остон Ўрунов, Сардор Рашидов, Санжар Шоаҳмедов

Ҳужумчилар: Ҳумоюн Муртазоев, Зафар Полвонов

Ёмон таркиб эмас-а, тўғрими? Ушбу таркибда Виталий Денисовни терма жамоага чақириш керак эди. Аввал Денисовнинг қандай футболчи эканлиги борасида тўлиқ тасаввурга эга бўлмаган Эктор Купер уни чақирмади. Қарорини эса “Денисов жамоасида тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлмаяпти”, дея изоҳлади. Буни қарангки, Вадим Абрамов ҳам ҳозирча “ўзбек Марселоси”ни таркибга жалб этмади ва у ҳам Денисовнинг жуда кам майдонга тушаётганини сабаб қилиб кўрсатди. Умид қиламизки, бу тез орада Виталийни яна терма сафида кўрамиз.

Сардор Рашидов ҳам илгари термада ўйнаган, кейинги пайтларда эса ўйини ёмонлашгани туфайли эътибордан четда қолди. Аммо Абрамов уни термага чақириб, керакли танбеҳ ва маслаҳатларни берса, Сардор яна фойда келтира бошлаши мумкин. Чунки унда яхшигина тезлик ва чиройли зарба бор.

Жавоҳир Илёсов — имконият берилса, терманинг келажагига айланадиган посбон. Қолаверса, терма жамоага Игнатий Нестеровнинг ўрнини боса оладиган ёш дарвозабон керак. Элдор Суюнов, Мурод Зуҳуров, Санжар Қувватов — бу посбонларнинг ҳеч бири барқарор ўйин кўрсата олмайди ва улардан бирортаси Игнатий Нестеровнинг ўрнини боса олишига шубҳам бор, лекин бу фикрим нотўғри бўлиб чиқишини жуда-жуда истардим.

Ҳужум чизиғида Ҳумоюн Муртазоев терма жамоада ўйнашга муносибдек кўриняпти. Суперлигада жорий мавсумда бир нечта гол уришга эришган футболчи мухлисларнинг ёқимтойига айланиб бораётгани бор гап. Абрамов уни ҳам синаб кўрса, зарар қилмайди.

Ҳозирча Вадим Абрамов терма жамоага чақирган футболчилар ўзларини кўрсатишмоқда. Ҳатто машғулотларга жалб қилинмай, кутилмаганда жалб қилинган Қодирқуловнинг ўйинини кўрдингиз. Шу билан бирга, Абрамов юқоридаги ва биз келтириб ўтмаган бошқа иқтидорли ва ёш футболчиларни термага жалб қилиб, синаб кўриши лозим. Чунки бизда айни дамда авлодлар алмашинуви кетяпти, Абрамов эса терманинг келажагини ҳозирдан туза бошласа, зарар қилмайди.

Терма жамоанинг бугуни бизни қандай ташвишлантираётган бўлса, келажаги ҳақида ҳам ана шундай бош қотириш лозим. Қувонарлиси, мамлакатимиз иқтидорларга тўла, фақат уларни излаб топиш ва керак вақтда эътибор қаратиш лозим. Айтганча, балки, сиз ҳам Абрамов чақирмаган футболчилардан терма жамоа тузиб кўрингчи...

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 13.10.2019.
Ўқилди: 13843 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик