Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония - Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Португалия Роналдусиз ўйнашга тайёрми?

Баҳо:
+1 | -

Португалия терма жамоасида ҳар даврнинг ўз юлдузлари бўлган. Роналду даврига келиб эса Криштиану мамлакат терма жамоасининг яққол етакчисига айланди. Шунинг учун ҳатто ёши ўтиб бораётган эса-да, Португалия ҳамон Роналдуга эҳтиёж сезмоқда. Бироқ ҳеч нарса абадий эмас, хусусан, Роналдунинг барқарорлиги ҳам. Хўш, Португалия Роналдусиз ўйнашга тайёрми? Мамлакатда авлодлар алмашинуви қай даражада кетяпти?

Люксембургга қарши жаҳон чемпионати саралаши уйинини кўриб, Португалиянинг таркиби мени қувонтирди. Чунки таркибда маҳоратли, иқтидорли футболчилар кўпаймоқда.

Дарвоза чизиғида айни дамда муаммо йўқ, лекин Сиригу қарияпти. Авлодлар алмашинуви даврида эса ҳозирча дарвоза чизиғида ижобий ўзгариш кузатилмаётгандек, яъни Сиригуга ўринбосар бўла оладиган посбон кўзга ташланаётгани йўқ. Хусусан, кучли бешликда кучли жамоалар сафида португалиялик дарвозабон кўринмайди. Шунинг учун ушбу камчиликни тўлдирмаса, Португалия мураббийлар штаби қийналиб қолиши тайин.

Ҳимоя чизиғида ҳам ҳаммаси кўнгилдагидек эмас. Португалиянинг ҳимоя чизиғи доим ҳам барқарор ўйнамаслиги билан ажралиб туради. Қолаверса, Пепенинг ўрнини босадиган “темир ҳимоя” ҳозирча шаклланяпти, деб бўлмайди. Тўғри, Нелсон Семеду ва Жоау Канселулар бор. Аммо гап марказий ҳимоя ҳақида кетганида мақтаниш қийин. Ўртамиёна ҳимоячилар билан эса узоққа бориш мушкул.

Ярим ҳимоя — айни дамда Португалиянинг энг кучли томони. Биргина “Манчестер Сити” футболчиси Бернарду Силва фикримизни тасдиқлайди. Миллатлар лигасида чемпион бўлган Португалия сафида айнан энг яхши футболчи номига Бернарду Силва муносиб кўринганди. Албатта, бу бежизга эмас. Силвада дриблинг, алдамчи ҳаракатлар, ажойиб пасс бериш ва кучли ҳамда ақлли зарба йўллаш каби қобилиятлар бор. Люксембургга қарши ўйинда ҳам Силва алоҳида ажралиб турди.

Ҳужум чизиғи ҳам ёмон эмас. Гонсало Гедеш — Ла Лигада ўзини кўрсата олаётган футболчи. Кучли ва хавфли зарбаси бор, голни ҳис қила олади, тўп билан муомаласи ёмон эмас. Шунингдек, Андре Силва ҳам яхши футболчилар сирасига киради.

Португалиянинг келажаги дея эътироф этилаётган асосий футболчи —  Жоао Фелиш. “Атлетико”га ўтганидан кейин энг қиммат португалиялик футболчига айланган ёш ҳужумчига катта умид боғланган. Фелиш Роналдуни ўзининг кумири деб билади ва унга ўхшашга ҳаракат қилади. Мутахассислар ва мухлислар ҳам Фелишнинг келажакда  Криштианунинг ўрнини босишини башорат қилишмоқда.

Ҳозирча Фелишнинг  ўйинлари ёмон эмас. Тўп билан муомалада бироз довдираши, хусусан, узатмаларни тўхтатиб қололмаслигини ҳаяжонини енга олмаётганига йўйиш мумкин. Керакли вазиятда совуққонлик билан тезкор қарор чиқара олмаслиги эса тажрибасизлигидан. Аммо ҳали у ёш, унда бу камчиликларни бартараф этиш учун имконият етарлича. Агар майдондаги кумири — Роналдудан керакли нарсаларни ўргана олса, Португалия терма жамоаси “Роналду кетса, нима қиламиз?” деган саволдан халос бўлади. Ҳали унда камида 2 йил бор, чунки Роналду яқин икки йил ичида терма жамоадан кетмаса керак агар кутилмаган қандайдир вазият юз бермаса...

Гарчи Миллатлар лигасида ғолиб бўлган эса-да, Португалияни Евро-2020 ғолиблигига асосий даъвогарлар сирасига киритиш мушкулроқ. Чунки Европада Португалиядан кучли бўлган жамоалар сони камида 3-4 та топилади. Лекин футболда омад деган тушунча бор, ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:00, 13.10.2019.
Ўқилди: 7474 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.