Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европага қўшилган қозоқ футболи бундан ютадими?

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионатига чиқиш учун саралаш ўйинларида Қозоғистоннинг Бельгия билан ўйинини кўрдим. Ҳа, бельгияликлар, ўша машҳур Эден Азар ва унинг жамоадошлари Қозоғистонга ташриф буюришди. Қозоқлар кутилганидек тажрибали рақибларига мағлуб бўлишди. Аммо натижа у қадар йирик эмас, 0:2, холос.

ҚОЗОҚ ФУТБОЛИ УЧУН ТАЖРИБА

УЕФАга қўшилган Қозоғистон футболи бундан ҳам ютади, ҳам ютқазади. Келинг, аввало, бу ҳолатнинг ижобий томонлари ҳақида фикр юритамиз.

Қозоғистон клублари бизнинг клублари каби ОФК ёки ОЧЛ учун эмас, Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасида иштирок этиш учун курашишади. Бизнинг клублар Араб жамоалари билан куч синашиб юрган бир пайтда қозоқ клублари Европанинг  тажрибали жамоалари билан рақобатлашишади. Ҳатто “Астана” клуби Европа Лигасида иштирок этмоқда. Хабарингиз бор, “Манчестер Юнайтед” “Астана” меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида зафар қучган эди. Бу эса катта тажриба дегани. Тўғри, ғалабалар, халқаро совринлар деярли бўлмайди, лекин тажриба тўпланади, Европа футболининг ҳавоси кириб келади.

Терма жамоа ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европанинг гранд жамоаларига қарши ўйнашини, ҳеч бўлмаганда ўртоқлик учрашуви ўтказишини истаётган бир пайтда Қозоғистон Германия, Бельгия ва бошқа гранд жамоалар билан мундиалга чиқиш учун кураш олиб боради, бундай жамоалар билан расмий ўйинларда майдонга тушади. Тўғри, бугун қозоқлар Бельгияга ютқазишди, аммо нимадир ўрганишди, тажриба тўплашди. Бугун Қозоғистон терма жамоаси аъзолари анча довдирашди, шу боисдан кўп ҳолларда тўпни йўқотишди, шу туфайли ҳатто бир вазиятда жуда қулай имкониятдан гол ура олишмади. Ваҳоланки, Қозоғистон термаси Бельгия посбони Куртуа дарвозасини ишғол этиши ҳам мумкин эди. Бу эса қитъадошларимиз учун бир мактаб, агар тўғри ишланса, бугунги хатолардан тўғри хулоса чиқарилади, хатолар тўғриланади ва агар яна Бельгия билан тўқнаш келса, Қозоғистон учун Азар ва унинг жамоадошлари “одатий рақиб” сифатида қабул қилинади.

Қозоғистон терма жамоаси ҳар доим Европа грандларига қарши ўйнайди, гоҳ жаҳон чемпионатига чиқиш учун, гоҳ Европа чемпионатига. Бу эса каттагина мактаб, лекин...

САЛБИЙ ТОМОНИ

Қозоғистон УЕФАга қўшилиб, фақат битта имконни қўлдан бой берди: жаҳон чемпионатига чиқиш. Агар қандайдир сенсация рўй бермаса, вазиятга реал ёндашадиган бўлсак, қозоқларнинг жаҳон чемпионатига чиқиш имкони жуда-жуда кам. Чунки рақиблар орасида ҳар доим Европанинг камида иккита кучли жамоаси бўлади.  

Жаҳон чемпионатига чиқишдан мақсад — Европанинг гранд жамоаларига қарши ўйнаш эмас, мундиалда иштирок этиш.  Рақибнинг фарқи йўқ, жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлишнинг ўзи катта бахт, ютуқ. Шунинг учун гарчи Қозоғистон каби Европа грандларига қарши ўйнамасак-да, Осиё термаларига қарши тўп суриб, жаҳон чемпионатига чиқсак, шуниси муҳим. Бу томондан биз тўғри йўлдамиз. Мақсадга эришишнинг йўллари кўп. Агар гап мақсадга эришиш ҳақида кетса, биз танлаган йўл Қозоғистонникидан яхшироқ. Қолаверса, қитъадошларимиз тажриба тўплашгани билан, барибир, бу тажриба яқин орада мундиал эшикларини очиш учун етарли бўлмайди. Бизда эса Осиё термаларини мағлуб этиб, мундиалга чиқиш имкони бор. Ҳар ҳолда Қозоғистоннинг Бельгияни ютишидан кўра Ўзбекистон МТЖнинг Австралия ёки Жанубий Кореяни ютиши мантиққа яқинроқ.

УМУМИЙ ХУЛОСА

Қозоғистоннинг УЕФАга қўшилишини оқлаш ёки қоралаш бунга қай томондан қарашга боғлиқ. Ҳозирча таққослаганда уларнинг вазияти яхши, қачонки бизнинг терма мундиалга чиқса, ана шунда бизнинг йўлимиз ўзини оқлаган бўлади. Унгача эса бу борада якдил хулоса чиқаришдан йироқмиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:25, 13.10.2019.
Ўқилди: 8518 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.