Кириш Регистрация
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли 1-0 Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол 1-1 Ал-Иттиҳод
14/09 21:30 Комо 2-1 Парма
14/09 21:30 Торино 0-2 Рома
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) 0-0 Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия 0-0 Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол 1-0 Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

Рақибимиз бош мураббийи Гус Хиддинк истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Голландиялик мутахассис Гус Хиддинк Хитой Олимпия терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди. Fox Sports хабарига кўра, унинг ўрнини Хитой аёллар жамоасининг собиқ бош мураббийи Хао Вэй эгаллайди.

Хабар қилинишича, 72 ёшли мутахассиснинг ишдан олинишига унинг матбуот билан алоқа услуби Хитой Футбол Ассосациясини қониқтирмаганлиги ҳамда жамоа ўйинидаги қониқарсиз натижалар сабаб бўлган.

Таъкидланишича, ушбу қарорнинг асосий омили Хитой U23 жамоасининг Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Вьетнам U23 билан ўртоқлик ўйинидаги мағбулиятга учраши бўлган.

Гус Хиддинк ўткан йилнинг сентябрь ойида Хитой Олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди ва унинг қўл остида жамоа Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Масалан, Хитой Осиё чемпионати саралаш ўйинларида Лаосни 5:0, Филлипинни 8:0га ютиб, Малайзия билан 2:2 ўйнаган ва гуруҳда биринчи ўринни олиб йўлланмага эга чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Хитой олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг финал босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган. Шунингдек, бу гуруҳдан Жанубий Корея ва Эрон термалари ҳам ўрин олишган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:09, 14.10.2019.
Ўқилди: 10769 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик