Кириш Регистрация

Любинко Друлович: «Жанубий Корея билан ўйинлар биз учун фойдали бўлди»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореяда йиғин ташкил этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун кореялик тенгқурларига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. Қизиқарли кўриниш олган беллашув якунида вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидагича фикр билдириб ўтди:

"Биз бир ҳафта давомида Кореяда йиғин ўтказдик ва ушбу юрт олимпия терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ҳар икки ўйин ҳам биз учун жуда ҳам фойдали бўлди, деб ўйлайман. Зеро, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси қитъадаги етакчилардан бири саналади. Бундай рақиб билан ўйинда бизда қайси чизиқларда камчилик бор эканини кўриб олиш мумкин.

Бевосита бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни бироз бўш ўтказдик. Кам қулай вазиятлар юзага келди ва қолаверса, кўплаб вазиятларда кутилмаган хатоларга йўл қўйилди. Лекин иккинчи бўлимни анча ишончли тарзда ўтказа олдик. Тўп назоратини қўлга олиб, рақибни босим остида ушлашга интилдик. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳам фаол ҳаракат қилдик. Якунда эса ўйинни фойдамизга ҳал этишнинг уддасидан чиқдик.

Ҳали олдинда Осиё чемпионатига қадар 3 ой вақт мавжуд. Келаси ойларда ҳам йиғин ҳамда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз. Қитъа биринчилигига юқори даражада тайёргарлик олиб боришга уринамиз", - дея ўз фикрларини билдирди тажрибали мутахассис.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:01, 14.10.2019.
Ўқилди: 6625 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик