Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

ЖЧ-2022: Ўзбекистон гуруҳ пешқадамига айланди

Баҳо:
+ | -1

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ғалабани қўлга киритди. Бу сафар жамоамиз Сингапурни мағлуб этди.

Биринчи бўлим
Яманга қарши ўйин билан солиштирганда, Абрамов асосий таркибда битта ўзгаришни амалга оширди: Искандеров ўрнига бу сафар Одил Аҳмедов майдонга туширилди.

Айнан жамоамиз сардори баҳснинг 15-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Қодирқулов фаол ҳаракатлари орқали рақиб жарима майдонига кирмоқчи бўлганида, ҳимоячи уни йиқитди. Белгиланган жарима зарбасини Одил шундай амалга оширдики, Қатар (ўртоқлик ўйини) ва Уммон (Осиё кубоги-2019) дарвозаларига бўлгани каби олис бурчакдан ўрин олди.

Шундан сўнг Сингапур ҳужумга ўта бошлаши оқибатида вакилларимизда қарши ҳужумда имкониятлар юзага кела бошлади. Учрашувнинг 33-дақиқасида Алижоновнинг узатмасидан кейин Шомуродов дарвоза томон зарба берди. Тўп эса устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмасдан яна Алижонов ўнг қанотдан чиройли узатма билан тўпни Ҳамдамовнинг бошига "қўндирди", аммо Достоннинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

Айнан бош билан зарба беришда мезбонлар аниқ ҳаракат қилишди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда баланд бўйли Ихсан Фанди қанотдан етказилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди. Элдор Суюнов тўпга ташланди, аммо уни қайтара олмади.

Шу тариқа, биринчи бўлимдан сўнг камида 2та тўп фарқи билан олдинда бориши керак бўлган Ўзбекистон терма жамоаси танаффусга дуранг билан йўл олди.

Иккинчи бўлим
Иккинчи таймнинг дебюти терма жамоамиз учун муваффиятли чиқди. Сайфиев чап қанотдан ажойиб узатма берди ва Шомуродов ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилиб, баланд сакраганча дарвозани ишғол қилди. Элдор кўп ўтмай ўз дублини расмийлаштириши мумкин эди. Учрашувнинг 69-дақиқасида "Ростов" футболчиси дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, кучли зарба берди. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди.

Шунга қарамай, Шомуродов ўз ҳисобига иккинчи голни ёзди. Захирадан майдонга майдонга тушган Икром Алибоев терма жамоамизнинг қарши ҳужуми пайтида аниқ узатма билан Элдорни яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчи эса дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасиз ўз очколарини 6тага етказиб, "D" гуруҳида пешқадамга айланди.

ЖЧ-2022 саралаш. "D" гуруҳи, 4-тур
Сингапур, Singapore Sports Hub Stadium. 16:45
СИНГАПУР - ЎЗБЕКИСТОН 1:3 (1:1)
Голлар: Ихсан Фанди (45+1) — Одил Аҳмедов (15), Элдор Шомуродов (51, 90+2)
Огоҳлантиришлар: Шавал Анвар (31) — Жалолиддин Машарипов (57)
Сингапур: 01.Изван бин Маҳбуд, 08.Шаҳдан Сулаймон, 09.Ихсан Фанди (Габриел Куак 69), 11.Муҳаммад бин Аҳмад, 13.Ҳафиз Нор, 14.Ҳарисс Ҳарун (С), 16.Ҳами Сяҳин, 17.Ирфан Фанди Аҳмад, 20.Шавал Анвар, 21.Сафуван бин Баҳаруддин, 23.Зулфаҳми бин Арифин (Ирван Шаҳ Арисмайл 81)
Ўзбекистон: 01.Элдор Суюнов, 04.Фаррух Сайфиев, 05.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 03.Ҳожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 09.Одил Аҳмедов (С), 10.Жалолиддин Машарипов (Сардор Мирзаев 70), 07.Отабек Шукуров (Икром Алибоев 52), 17.Достон Ҳамдамов (Игорь Сергеев 90+2), 14.Элдор Шомуродов.

Жамоа Ў  Ғ   Д  М  Т - Н Очко
1 Ўзбекистон 3 2 0 1 8-3 6
2 Саудия Арабистони 2 1 1 0 5-2 4
3 Сингапур 4 1 1 2 5-9 4
4 Фаластин 2 1 0 1 3-2 3
5 Яман 3 0 2 1 4-9 2
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:35, 15.10.2019.
Ўқилди: 15760 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик