«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз жамоаси билан шартномани узайтириши мумкин. Бу ҳақда Le10Sport хабар тарқатди.
Манбага кўра, жамоа раҳбарияти 20 ёшли футболчига 2024 йилгача бўлган шартнома ва 50 миллион евро йиллик маош таклиф қилмоқчи. «ПСЖ» Мбаппени ўз сафида сақлаб қолиш ва уни «Реал» илиб кетмаслиги учун шундай йўл тутмоқчи.
Франциялик ҳужумчи мазкур шартномага имзо чекса, жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.
Килиан ушбу мавсумда Франция чемпионати доирасида 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва иккита голга узатма берди.