Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Замонавий футболдаги энг кучли тўпурар ким?

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда футболчиларнинг трансфер қиймати улар киритган голлар сонига қараб бахоланиши одатий холга айланиб қолди. Дарҳақиқат, замонавий футболчилар орасида тўпурарлик пойгасида мунтазаб қатнашиб келаётган футболчилар орасида энг яхши кўрсатгич эгаси ким? Бугун ушбу саволга «Трансфермаркет» нашри томонидан берилган маълумотларга таянаган холда жавоб излаймиз.

Роберт Левандовский 427 та гол



Полшада чемпионатидаги ўйинлари орқали Германиялик мураббийлар эътиборини қозонган хужумчи иқтидорли саналар эди. Юрген Клопп қўл остида ҳужумчи топ даражага кўтарилишга муваффақ бўлди ва мана бир неча йиллардан бери ўз даражасини ушлаб турибди. «Реал Мадрид» дарвозасини 4 бор ишғол қилган футболчи, 9 дақиқада 5 бор гол киритиб янгилаб бўлмас рекордларни қайт этгани эътиборга молик. Бундан ташқари, Роберт Полша терма жамоаси учун энг кўп гол киритган футболчи саналади. «Трансфермаркет» нашрининг маълумотларига кўра, футболчи ҳар бир учрашувда 0,64 та гол киритишга қодир. Бу Замонавий футболдаги 5-ўриндаги кўрсатгич дегани. Ҳозирда полшалик футболчи 31 ёш эканлигини ҳисобга олсак, унда ушбу кўрсатгични яхшилаб олиш имкони мавжуд.

Луис Суарез 446 та гол


Ўзининг ноодатий қилиқларига қарамасда, Луис дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади. Барчасини «Аякс» клубида бошлаган қаҳрамонимиз «Ливерпул» клубида ўз иқтидорини тўлиқ намойиш этган бўлса, «Барселона»да мега юлдузга айланди. Тўғри, сўнгги пайтларда футболчи жароҳати сабабли асосий таркибда майдонга туша олмаяпти, лекин «Барселона»да унинг тутган ўрни беқиёс. Ҳужумчи исталган нуқтадан гол киритиш қобилиятига эга футболчи замонавий футболда энг кўп фойдали ҳаракат қиливчи футболчи эканлигини унутмаслик лозим.

Златан Ибраҳимович 516 та гол



Ўзининг ҳазиллари орқали журналистларнинг энг севимли футболчисиг айланган Ибраҳимович нафақат матбуот анжуманида, балки майдонда ҳам қолганлардан ажралиб туришни 37 ёшда ҳам уддаламоқда. Дарҳақиқат, Ибра МЛСда катта ғалабаларга эришмаган бўлсада, унинг ушбу чемпионатда тенгсиз эканлигини яққол кўзга ташланмоқда. Акробатик голлар устаси саналадиган қаҳрамонимиз кейинг мавсумда ҳам ўз имиджини сақлаб қолса, ушбу рўйхатдаги ўрнини ҳали-бери ҳеч кимга бериб қўймаслиги аниқ.

Леонель Месси 673 та гол



Кўплаб мутахассислар томонидан барча замонларнинг энг кучли футболчиси деб эътироф этилувчи Месси ҳақида узоқ сўзлашдан маъни йўқ. Футболчининг Ёши ўтган сайин, унинг голларни сони кўпайиб бормоқда. Ҳозирда 673 та голга муалифлик қилган аргентиналикнинг ушбу кўрсатгичда тўхтаб қолмаслиги кундек равшан. Қизиқ савол туғилиши табиий. Хўш у бу борада Роналдудан ўзиб кета оладими?

Криштияну Роналду 700 та гол



Ўзининг меҳнаткашлиги орқали иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ эканлигни исботлаган Роналду замонавий футболдаги энг самарадор футболчи саналади. Роналду нафақат ўзи тўп сурган клубларда, балки терма жамоаси учун ҳам ўта муҳим фигура саналади. Айнан унинг голлари туфайли Португалия ўз тарихидаги улкан ғалабалардан бирини қўлга киритишга муваффақ бўлгани эътиборга молик. Қаҳрамонимиз ўз фаолияти давомида қўлга киритган барча совринларининг асосий сабабчисига айланишни уддалай олгани эътиборга молик. У замонавий футбол оламидаги чинакам афсона!

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:57, 15.10.2019.
Ўқилди: 5054 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.