Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Динамо» - «Пахтакор»: 48-учрашув

Баҳо:
+ | -

Суперлига 22-тури доирасида “Динамо” жамоаси Самарқандда амалдаги чемпион Тошкентнинг “Пахтакор” клубини қабул қилади. Кетма-кет мағлубиятлар сабаб қуйи поғонага тушиб қолган “Динамо”га ғалаба сув ва ҳаводек зарур.

Суперлига. 22-тур.
19 октябрь (шанба)
«ДИНАМО» - «ПАХТАКОР»
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Элёр Турсунов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин бошланиш вақти: 16:30
ТВ-трансляция: «Cпорт» ТВ

Ҳозирги ҳолат

Рақибларимиз “Пахтакор” жамоаси ўтган турда “Сўғдиёна” клубини йирик ҳисобда мағлуб этиб, расман чемпионликни тантана қилган бўлса, “Динамо” Наманганда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушиб, белгиланган пенальти эвазига минимал ҳисобдаги мағлубият билан сафардан қайтди. Натижада “Динамо” айни дамга келиб, турнир жадвалининг сўнгги поғонасига тушиб қолди. Бу сафарги ўйинда Тачмурод Агамуродов шогирдларига уч очко жуда зарур.

Ўзаро ўйинлар

Олий Лига тарихида “Динамо” ва “Пахтакор” жамоалари 47 марта учрашишган. Баҳсларнинг 36 тасида “Пахтакор”, 6 тасида эса “Динамо” ғалаба қозонган, 5 та ўйин дуранг билан якунланган. “Динамо” ва “Пахтакор” ўртасидаги Самарқанддаги сўнгги ўйин 2017 йилда ўтиб, ўшанда 0:0 ҳисоби қайд этилган. Тошкентдаги 1-даврада ўтказилган ўйинда эса 2:0 ҳисобида “Пахтакор” ғалаба қозонган.

Кимлар майдонга тушмайди?

“Пахтакор”га қарши “Динамо” таркибида йўқотишлар мавжуд. Намангандаги сўнгги ўйинда бош ҳакам Шерзод Қосимов ҳужумчимиз Қадамбой Нурметовни четлатгани, Жасур Азимовга эса мавсумдаги 4-сариқ карточкани кўрсатгани боис, ушбу икки футболчи чемпионга қарши майдонга туша олмайди. Шота Арвеладзе жамоасида эса йўқотишлар йўқ. Терма жамоа футболчилари “Пахтакор” сафига қайтишган.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 10:15, 19.10.2019.
Ўқилди: 2900 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6815]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [3958]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3952]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3280]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3146]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [3081]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2763]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2623]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2615]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2564]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик