Бугун Cоcа Cола Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.
Турнир жадвалида 38 очко билан иккинчи ўринда бораётган “Локомотив” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилади. “Бухоро” ҳисобида 19 очко мавжуд бўлиб, турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Бугунги беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим. Негаки “Локо” иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлса, бухороликлар хавфли зонага жуда яқин туришибди. Шу боис ҳам бугун “Локомотив” стадионида қизиқарли тўқнашув кечиши кутиляпти.
“Локо” ушбу мавсум ўз майдонида мағлубиятга учрагани йўқ. 11 ўйинда “темирғлчилар” 8 ғалаба ва 3 дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати 23-6. “Локомотив” ушбу мавсумда ўз майдонида энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив”нинг охирги тўрт ўйини дуранг натижа билан якун топди. Уйда “Бухоро”, сафарда “Бунёдкор”, “Қўқон-1912” ва “Қизилқум” жамоалари билан 1:1 ҳисоби қайд этилди.
“Бухоро”га келсак, бу жамоа иккинчи давра стартидан бери фақат иккита беллашувда зафар қучди. Бухороликлар сўнгги икки турда муҳим очколарни қўлга киритди. Жамоа “Насаф” майдонида ғалабага эришган бўлса, Тошкентда “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади.
Эслатма: Биринчи даврада Бухородаги баҳсда “Локомотив” 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Томонларнинг Тошкентда кечган сўнгги 5 баҳсида қуйидаги натижалар қайд этилган.
2018. Иккинчи босқич. “Локомотив” - “Бухоро” 4:0
2018. Биринчи босқич. “Локомотив” - “Бухоро” 3:1
2017. “Локомотив” - “Бухоро” 2:0
2016. “Локомотив” - “Бухоро” 3:1
2015. “Локомотив” - “Бухоро” 2:0
Тошкентда “Бухоро”га қарши бўлиб ўтган охирги бешта учрашувнинг ҳаммасида “Локомотив” ғалаба қозонган. “Бухоро” “Локо” майд