Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Самвел Бабаян: «Абдухолиқовнинг трансферида бизнинг алоқамиз йуқ»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “темирйўлчилар” бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун икки жамоа иштирокида қизиқарли ўйин бўлди. Ҳам ҳимоявий, ҳам ҳужумкор тактикавий ўйинни кўрдик. Ҳар доим ҳам ҳужум қилаётган жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатаётган жамоадан устунлик қилиши қийин бўлмоқда. Кетма-кет дуранг натижалардан кейин йигитлар характер кўрсата олганидан миннатдорман. Бугун футболчилар майдонга чиқиб, “Локомотив” олдин ҳам ҳозир ҳам ва кейин ҳам бўлишини кўрсатиб қўйишди. Улар ғалабага эриша олишларини, мухлисларни хурсанд қила олишларини исботлай олишди. Иккинчи бўлимда биз иккинчи даврадаги барча ўйинлардан кўра кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Қайд этиш керак, бугун “Локомотив” таркибида икки нафар ёш йигитлар ўйнади. 2000 йилда туғилган йигитларнинг катта имконияти бор ва энди ушбу футболчилар ўз устида ишлаб, олдинга ҳаракат қилишлари керак.

- Игнатий Нестеровни кейинги ўйинларда ҳам асосий таркибда кўрамизми?

- Нестеров етакчи. Унинг қайтишини кутаётгандик. Бугун унинг қайтиши боис, ўйинни қуриш ҳам осон бўлди. У ҳам термада ҳам клубда ҳам керакли инсон. У ўз жамоадошларини ортидан эргаштириб, ўйинни ташкилотчилигида катта ҳисса қўша олади.

- Бугун ўйинда ҳужумларни якунлайдиган футболчи топилмаяпти. Тимурхўжа Абдухолиқовни сотиб юбориш хато бўлмадимикин?

- Ҳақиқатдан ҳам, Тимурхўжа биз учун катта йўқотиш. Бироқ унинг трансферида бизнинг алоқамиз йўқ. Бу ерда футболчининг оилавий сабабларга кўра ҳам клуб музокаралар олиб борди. Энди биз бошқа футболчиларга имкон беряпмиз. Иброҳим Ғанихонов ўтган турда “Қизилқум” дарвозасига гол уришга эришди. Шунингдек, бугун иккинчи бўлимда ҳам ўзини кўрсата олди. Бизда яхши ёшлар кўп. Уларни сайқаллаб, келгусида асосий жамоа учун тайёрлаш ниятимиз бор.

Легионерлар? Ўзбекистонга олиб келинаётган футболчилар айрим критерияларга мос тушиши керак. Аввало, у бизнинг футболчилардан кучли бўлиши керак. Ҳозирда бизнинг таркибимизда бўлаётган легоинерларнинг савияси ҳам ёмон эмас. Айни дамда биз бошқачароқ ўйин услубини танладик. Шу боисдан майдонга тушаётган легионерлар ўйинни кучайтира олиши лозим. Улар сифатли бўлиши керак. Мавсум якунланганидан кейин бошқа футболчилар олиб келамиз ва “Локомотив”ни кучайтирамиз”, -дея Бабаяннинг сўзларини келтирмоқда Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:26, 19.10.2019.
Ўқилди: 7192 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.