Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ла лига. «Реал» сенсацион тарзда ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+-1 | -

"Реал" Испания чемпионатининг 9-турида ғалаба қозониб, яна биринчи ўринга қайтиш вазифасини уддалай олмади. Зидан жамоаси жадвалнинг қуйи поғоналаридан бирида бораётган "Мальорка" майдонига сафар уюштириб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Майдон эгаларининг 7-дақиқада уюштирган ҳужуми муваффақиятли якунланди. Лаго Жуниор жарима майдончасига кирди, Одриосолани чалғитди ва олис бурчак томон аниқ зарба берди. Куртуа зарбани қайтара олмади, 1:0. Орадан 7 дақиқа ўтиб "Мальорка" мадридликлар дарвоза томон яна бир марта йўл топган эди. Аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

"Қироллик клуби" бутун учрашув давомида ҳақиқий голга тортадиган битта вазият яратди. Баҳснинг 27-дақиқасида Хамеснинг узатмасидан кейин Бензема дарвозабон майдончаси чизиғи устида тўпни дарвоза томон бурди. Тўп эса тўсинга тегиб қайтди.

Ўйиннинг 74-дақиқасида Альваро Одриосола иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Бу "Реал"нинг мавсумдаги Ла лига доирасидаги илк мағлубияти бўлди. Шунга қарамай, Зидан шогирдлари жадвалда 2-поғонага тушишди.

Испания Ла лигаси, 9-тур
Мальорка – Реал Мадрид 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 7 Лаго Жуниор.
Мальорка – Рейна, Састре (Лумор, 46), Вальент, Раильо, Гамес, Фебас (Кубо, 59), Баба, Севилья, Дани Родригес, Будимир, Лаго Джуниор (Трайковски, 81).
Реал Мадрид – Куртуа, Одриосола, Милитао, Рамос, Марсело, Хамес, Иско (Родриго, 66), Каземиро, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 81), Йович (Вальверде, 66), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Одриосола (19), Састре (30), Баба (90).
Четлатиш: Одриосола (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:44, 20.10.2019.
Ўқилди: 8000 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик