Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Мундиалда машхур бўлган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионатларининг футболда тутган ўрни беқиёс. Ушбу мусобақа хар 4 йилда кўплаб янг номларни кашф этишга ва футбол оламида янги юлдузларнинг пайдо бўлишини таъминлаб беради. Бугун Мундиаллар ортидан жуда катта машхурликка эришган футболчилар ҳақида сўз боради.

Рушту Ражбер

2002-йилда Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган дунё биринчилиги кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, ажаб эмас. Ўша мусобақада деярли барча зарбаларни бартарф этгани билан ёдимизда қолган дарвозабон Рушту Ражбер ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик. Туркиялик посбон мундиалга қадар фақатгина Туркия чемпионатида тўп сурган ўртамиёна футболчилардан бири бўлган бўлсада, қитъамизда бўлиб ўтган футбол байрамидан сўнг супер юлдузга айланиб кетди. ЖЧдан сўнг, «Барселона» клубига ўтган қаҳрамонимиз айтарли ютуқларга эришмаган бўлсада, ҳали-хамон барча мухлисларнинг ёдидан кўтарилганича йўқ.

Кевин-Принс Боатенг



 2010-йил ЖАРда бўлиб ўтган мундиал Боатенгнинг ҳаётини батамом ўзгартириб юборди десак, адашмаган бўламиз. Ҳужумда ва ҳимояда бирдек фаол ўйин кўрсатган тажавузкор ярим ҳимоячи футбол оламига дадил қадамлар билан кириб келди. Терма жамоа сафида қаҳрамонимиз мусобақанинг энг фойдали футболчиси деб топилибгина қолмай, кўплаб супер грандлар эътиборини ўзига қаратишга муваффақ бўлди. ЖЧдан сўнг, «Милан» жамоасига ўтган Боатенг бир неча мавсум юқори даражада футбол намойиш этган бўлсада, кейин футболдан зерикиб қолди шекили. Ўша мундиалга қадар камтарин «Портсмун» клубида энг кам маош олувчи футболчилардан бири Италиянинг энг даромадли футболчисига айланди. Кейинчалик унинг фаолияти кўплаб клубларда давом этган бўлсада, ўша ЖЧда кўрсатган ўйинларни қайта намойиш эта олмади.

Парк Жи Сун



2002-йилда бўлиб Жаҳон биринчилиги олдидан Парк жи Сун номини деярли ҳеч ким эшитмаган,  хатто Жанубий Кореялик мухлислар ҳам у ҳақида айтарли маълумотга эга эмас эди. Гус Ҳиддинг бошчилигидаги Жанубий Кореянинг ярим финалга қадар етиб боришида катта роль ўйнаган Парк бир зумда дунёга танилиб кетди. Дарҳақиқат, ўша мусобақадан бир йил ўтиб ПСВ жамоасида иш бошлаган Гус Паркни ўзи билан Голландияга супер юлдуз мақомида олиб келган эди. Голландиядаги совринли мавсумлардан сўнг футболчи «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиб кетди ва клублар даржасидаги деярли барча совринга эга чиқди. Футболчининг тақдирини ўзгартириб юборган мундиал чоғида 21 ёшдаги йигитча мусобақадаги омадли юришдан сўнг 10 йил давомида Осиё футболининг юзи сифатида қайд этилгани таҳсинга сазовор.

Месут Ўзил



ЖАРда бўлиб ўтган мундиалга қадар «Вердер» клуби футболчиси саналган Ўзил мундиал давомида барчани ҳайратда қолдирди. Месут ўша мусобақада энг кўп ҳафвли вазият яратган футболчи (18) сифатидагина эмас, Германия терма жамоасининг етакчиси сифатида оммага танилди.

Уэйн Руни Германияга қарши учрашувдан сўнг Алекс Фергуссонга қўнғироқ қилиб Ўзилни тезроқ сотиб олишни маслаҳат берган бўлсада, футболчи учун курашда «Реал Мадрид» ғолиб чиқди ва германиялик футболчи 18 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтди. Месут «қироллик клуби» сафида кўплаб совринларни қўлга киритибгина қолмай, бир неча йил давомида дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бири даражасига кўтарилди.

Кейлор Навас



Коста-Рикалик дарвозабон 2014-йилда бўлиб ўтган мундиалга қадар камтарано «Левенте» жамоаси дарвозасини қўриқласада уни машхур футболчи деб бўлмас эди. Шунга қарамай Бразилияда бўлиб ўтган Мундиал уни халқ қаҳрамонига айлантирди десак, адашмаган бўламиз. Мусобақа давомида қаҳрамонимиз 3 бор ўйининг энг яхши футболчиси деб топилганини алоҳида эътироф этиш лозим. Айнан унинг ишончли ўйинлари сабаб Коста-Рика ўз тарихида илк бор мусобақанинг чорак финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлган эди. Мусобақадан сўн, «Леванте» клуби таклифларга кўмилиб қолган бўлсада, дарвозабон учун курашда «Реал Мадрид» ғолиб чиқди. Энг қизиғИ шундаки, Навас «Реал Мадрид»нинг иккинчи дарвозабони бўлиши тахмин қилинга, клуб тез орада Давид Де Хеани қўлга киритиши таҳмин қилинган эди.

Уёғига нималар бўлганидан хабарингиз бор. Навас ўзига ишонмаган барчанинг ишончини қозонибгина қолмай, «қаймоқранглилар» таркибида

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:27, 21.10.2019.
Ўқилди: 3879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик