Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Рональд Куман “Барселона”ни бошқаришга муносибми?

Баҳо:
+ | -

Яқинда ижтимоий тармоқларда шов-шувли хабар тарқалди: “Рональд Куман келгуси мавсумда “Барселона”ни бошқаради”. Бу хабар омманинг эътиборини тортди, негаки Каталония клуби устози Эрнесто Вальверденинг курсиси қимирлаб турибди. Битта шармандали мағлубият унинг истеъфоси учун етарли бўлиши мумкин. Хўш, Рональд Куман унинг ўрнига муносиб номзодми?

ГОЛСЕВАР ҲИМОЯЧИ

Рональд Куман 1963 йилнинг 21 мартида Голландияда туғилган.

Футболчи сифатида Голландияда икки марта йил футболчисига айланган. Қолаверса, у футбол тарихидаги энг сермаҳсул ҳимоячи ҳисобланади, Куман 533 та ўйинда 193 та гол уришга эришган. Айниқса, у жарима зарбаларини қойилмақом тарзда ижро этган. У жуда кўп голларини айнан стантдарт вазиятлардан киритган.

Куман футбольчи сифатида карьерасини «Гронинген» клубида бошлаган, 1983 йилда эса “Аякс” сафига кўчиб ўтган. 1984/85 йиллардаги мавсумда биринчи бор Нидерландия чемпионига айланган. 1986—1989 йилларда “ПСВ” сафида ўйнаган ва уч бор мамлакат чемпионатида зафар қучган. 1987/88 йиллардаги мавсумда эса Европа чемпионлар кубоги соҳиби бўлган. 1989 йилда эса Куман «Барселона» аъзосига айланади ва 6 йил тўп суради. Бу муддат давомида у 4 марта Испания чемпиони бўлади, шунингдек, 1991/1992 йиллардаги мавсумда Европа чемпионлар кубоги бош совринини боши узра баланд кўтаради. Қувонарлиси, у финал ўйинида “Сампдория”га қарши ўйинда жарима зарбасини голга айлантириб, финалдаги ягона голга муаллифлик қилади. У фаолиятини 1997 йилда «Фейеноорд»да тугатади.

Терма жамоа сафида ҳам Куман яхши натижалар қайд этган. Масалан, 1983–1994 йилларда терма сафида ўйнаб, 1988 йилги Европа чемпионатида зафар қучишни уддалаган. Шунингдек, 1990 ва 1994 йиллардаги жаҳон чемпионатида ва 1992 йилдаги Европа чемпионатида қатнашади. Куман терма жамоа сардори эди ва у терма сафида жами 78 та ўйинда 14 та гол урган.

МУРАББИЙ СИФАТИДА

Ана энди асосий мавзуга келдик. Рональд Куман “Барселона” мураббийи бўлишга лойиқми?

Рональд мураббийлик карьераси давомида «Витесс», «Аякс», ПСВ, АЗ, «Фейеноорд», «Бенфика», «Валенсия» ва бошқа клубларда ишлаган. 2014 йилда «Саутгемптон» клуби мураббийи бўлиб, икки мавсум фаолият олиб борган. 2016 йилнинг июнида эса «Эвертон» устозига айланади. Куман бош мураббий сифатида уч марта Нидерландия чемпиони бўлган, шунингдек, Нидерландия ва Испания кубокларини қўлга киритган. 2007/2008 йиллардаги мавсумда «Валенсия» билан Қирол кубогини қўлга киритган (финалда «Хетафе» 3:1 ҳисобида мағлуб этилган).

Куман «Эвертон»ни бошқаргани орқали ҳам яхши танилган. Унинг қўл остида «Эвертон» дастлаб 7-ўринни эгаллаб, Европа лигаси саралашида ўйнаш имконини қўлга киритади. Лекин кейинги мавсумда салбий натижалар туфайли, 9-турда «Арсенал»дан учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқади.

2018 йилнинг 6 февралида Куман Нидерландия терма жамоаси бош мураббийсига айланди. Таъкидлаш керакки, у айни дамда ёшараётган терма жамоани яхши бошқармоқда. Ёш футболчилар билан ишлашда етарлича маҳорат ва тажрибага эга эканлигини исботлаяпти.

Таъкидлаш керакки, айни дамда «Барселона»да ҳам ёшлар кўпаймоқда. Жамоага айнан Куманга ўхшаган футболчилар билан тил топиша оладиган, кимни қаерда ўйнатишни биладиган мураббий керакдир, балки. «Барселона»ни бошқарадиган мураббийдан, аслида, кўп нарса талаб қилинмайди. Жамоада ижрочилар етарлича, фақат мураббий кимни қачон туширишни ва қаерда ўйнатишни билса бўлгани. Шунингдек, футболчиларнинг кўнглидан ҳам чиқа олиш керак.

Рональд Куман «Барселона»га мос тушади, деб тўлиқ ишонч билан айта олмаймиз, аммо шуниси маълумки голландиялик мутахассис Эрнесто Вальвердедан тажрибалироқ. Хўш, нима деб ўйлайсиз, Куман «Барселона»ни бошқаришга муносибми?

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:08, 22.10.2019.
Ўқилди: 3716 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7631]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3982]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3713]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3309]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [3106]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2872]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2850]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2838]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2395]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.