Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жиноятчи гуруҳлардан яшириниб яшаган машҳур футболчи

Баҳо:
+ | -

Роберто Фирмино. «Ливерпуль» сафида янада порлаб, бутун дунёга машҳур бўлган бразилиялик футболчи. Унинг ҳаёти бир қарашда қийинчиликсиз ўтгандек туйилиши мумкиндир. Аммо Бразилиянинг можароли муҳити ва машаққатли ҳаёти Фирминони ҳам четлаб ўтмаган.

ЎҒЛИДАН ХАВОТИРГА ТУШГАН ОНА

Роберто Фирмино Барбоса де Оливейра 1991 йилда 2 октябрда, Бразилиянинг Алагоас штати маркази ҳисобланган Масейо шаҳрида туғилган. Унинг ота-онаси Хосе Роберто Кордейро ва Мариана Чичера Барбоса де Оливейра эди.

Фирмино болалигида ота-онасининг ҳимоясида бўлган. Сабаби, футболчи яшайдиган туманда жиноятчилик авж олган эди. Она ўғлини ташқарига чиқармас, ҳар қадамда уни хавф-хатардан ҳимоя қилишга интиларди. У Робертонинг жиноятчи тўдалар таъсирига тушиб қолишидан қўрқар, шу боис уйни деярли тарк этмасди.

ФУТБОЛГА ҚАРШИ БЎЛИШГАН

Кейинчалик у отасига пул топишда ёрдам берадиган бўлди. Хосе Роберто Кордейро Майео кўчаларида сув сотар, бу оиланинг ягона тирикчилиги эди. Кўп ҳолларда уйда пул бўлмайди. Фирмино эса бу пайтда футболга кўнгил қўйган, унинг ягона овунчоғи футбол эди.

Отаси ўғлининг тўп тепиб юришига қарши эди. У буни бекорга вақт ўтказиш деб ҳисобларди. Аммо ёш Фирмино йўлини қилиб уйдан чиқиб кетар ва тўп тепишга имкон топарди.

Футболчининг онаси Мариана шундай эсларди: «Роберто жуда вақтли уйғонарди. Мен ухлаётганимда ҳовлига чиқарди, кейин эса футбол ўйнарди».

«ҚАШШОҚЛИКДАН ОЛИБ ЧИҚАМАН»

8 ёшли Фирмино футбол орқали оиласини қашшоқликдан олиб чиқишга қарор қилди. Ўғлининг футболга иштиёқини кўрган, қўшнилардан Фирминонинг иқтидори ҳақида эшитган она унинг футбол ўйнашини тақиқламасликка қарор қилди. Ҳар бир она ўғлининг нималарга қодир эканлигини сезади, хусусан, Мариана ҳам. У ўғлининг машҳур футболчи бўлишига ич-ичидан ишонади.

Ота-онаси Робертони КРБ («Клуб Регатас Бразил») мактабига беришга қарор қилади. Ҳаммаси яхши бошланади, аммо кейин КРБ инқирозга юз тутди. Молиявий муаммолар кучайди, мураббийларга маош берилмади, ёш футболчилар эса ўзлари билан ўзлари бўлиб қолишди. 14 ёшли Фирминони бу ҳолатдан Марселлуш Портелла, КРБда тиш доктори бўлиб ишлаган эркак олиб чиқди.

ТЎКИН ҲАЁТ САРИ…

Портелла бу ҳолатни шундай эслайди: «Робертонинг оиласи жуда қашшоқ ва сабрли эди. У оёқ яланг ўйнарди. Фирмино «Сан Паулу» клуби эътиборига тушганида отаси ишидан айрилади. Шунинг учун барча харажатларни ўй бўйнимга олганман. Ўша пайтда Роберто жуда хотиржам йигит эди. У тенгилар гиёҳванд моддаларга қизиқар, машина ўғирлар, шунга ўхшаш кўнгилхушликлар билан банд бўларди. Аммо Роберто фақат футболга эътибор қаратди. Бу эса жуда яхши ҳолат эди.

Мен Робертонинг биринчи ўйинини кўрганимда, у келажакда юлдуз бўлишини англадим. Тўғри, «Сан Паулу»дагилар бундай ҳисоблашмади. Аммо биз тушкунликка тушмадик ва бошқа имкониятларни изладик. Кейинроқ эса «Фигейренсе» клуби қизиқиш билдирди. Фирмино имтиҳондан ажойиб тарзда ўтди ва клубга қабул қилинди.

«Биринчи машғулотидаёқ у чалқанча услубда иккита гол урди. Унинг иқтидори жуда зўр эди, биз уни дарҳол қабул қилдик, – дея эслайди «Фигейренсе» устози Эмерсон Мария. – Ҳа, у катта маълумотга эга эмасди, аммо майдонда жуда ақлли ҳаракат қиларди. Тактикага тез мослашар ва оқилона қарорлар қабул қиларди. Фирмино шунчаки даҳо».

Фирмино жуда қийналган. Токи даромади кўпайгунига қадар ҳатто ота-онасини кўргани боролмаган ёки уларни ўзи чақира олмаган. Шу боис тинимсиз пул йиққан. Мақсади — ёшлигидаги қарори бўлмиш футбол орқали оиласи ҳаётини яхшилаш эди.

Кейинчалик у ҳамма мақсадларига эришди. Қийинчиликлари Германиянинг «Хоффенхайм» клуби сафига ўтганидан кейин, бу клубга ҳам тинимсиз голлар урганидан кейин якунига етди.

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 22.10.2019.
Ўқилди: 6968 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.