"Барселона" "Валенсия" бош директори Матео Алеманини жамоага таклиф қилмоқчи.
Каталония клуби раҳбарияти валенсияликлар билан музокараларни аллақачон бошлаб юборган.
Алеманининг ўзи Ла Лиганинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бандни бекор қилиш тўғрисида клуб билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда.
Аввалроқ, Алемани ва "Валенсия" президенти Питер Лим ўртасида можаро келиб чиққани хабар берилганди.