Франциянинг «Монако» клуби Габриэль Перейранинг трансферини расман эълон қилди. 17 ёшли бразилиялик дарвозабон билан 2022 йилгача шартнома имзоланди.
— «Монако» клубининг бир қисми бўлганимдан хурсандман. Бу Франциянинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Менинг ҳаётимда янги тарих саҳфаси очилмоқда. Клуб ишончини оқлашга ҳаракат қиламан, — деди Перейра клуб матбуот хизматига.
Перейра Бразилиянинг «Гремио» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Дарвозабони Бразилия U15 ва U17 терма жамоаларида 18 та учрашув ўтказишга улгурди.