Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

«Пахтакор» Чераннинг хет-триги эвазига Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ушбу мавсумда иккинчи соврин эгасига айланди. "Локомотив" стадионида АГМКга қарши бўлиб ўтган ўйинда Арвеладзе жамоаси ишончли ғалабани қўлга киритди.

Тошкентликлар бутун ўйин давомида ташаббусга эга бўлиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб вазиятлар яратишди. Ярим соат давомида яхши ҳимояланган олмалиқлар 31-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишди. Пахаткорчилик майдон марказида ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтишди. Ҳамдамовнинг пасидан кейин Черан 25 метрлардан шу қадар мукаммал зарбани амалга оширдики, тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга бориб тушди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Чераннинг узатмасидан кейин тўпга ҳаракат қилаётган Машариповни Шораҳмедов жарима майдони ичида қўли билан тортиб қолди. Белгиланган пенальти Черан аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Баҳснинг 77-дақиқасида Драган "хет-трик"ни расмийлаштирди. Машарипов чап қанотдан етказган узатмани болқонлик футболчи жарима майдони чизиғи устидан тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ўз тарихида 12-марта Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Ўзбекистон кубоги, финал
"ПАХТАКОР" - АГМК - 3:0 (1:0)
Голлар: Драган Черан (31, 61-пенальти, 77)
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Симич (с), Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
Захира: Қувватов, Салимов, Иминов, Кримец, Маҳмудҳожиев, Бикмаев, Козак, Йўлдошев, Ғофуров.
АГМК: Султонов, Шораҳмедов, Йўлдошев, Раҳмонов, Раҳматов, Қосимов, Бойдуллаев, Жўраев, Григалашвили, Тошматов, Нурматов.
Захира: Абдулов, Шихов, Пиримов, Ҳакимов, Сулаймонов, Умаров, Абдунабиев, Касминин, Зонич.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:51, 26.10.2019.
Ўқилди: 4157 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.