Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

А серия. Роналдусиз ўйнаган «Ювентус» очко йўқотди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 9-тури доирасида «Лечче» ўз уйида мавсум пешқадами «Ювентус»ни қабул қилиб, бир очкони қўлга киритди.

Маурисио Сарри шогирдлари жуда кўп вазиятлар яратганини инобатга олсак, туринликлар бугун 2 очко йўқотишди. Меҳмонларнинг бир қатор уринишлари 15-дақиқада самара берган эди. Аммо дарвозани ишғол қилган Игуаин офсайдда қолган экан. Танаффусга қадар "кекса синьора" фақатгина омадсизлик ёки "Лечче" посбоннинг ажойиб ҳаракатлари эвазига ҳисобни оча олмади.

Иккинчи бўлим бошида эса ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади, VAR ёрдамида ўз қарорининг тўғрилигини текшириб олди. Дибала 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.

Орадан кўп ўтмасдан "Лечче" футболчиси Манкозу дастлаб ажойиб зарба билан дарвозанинг яқин "тўққизлиги" томон зарба берди. Шчесни маҳорат билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани қайтариш чоғида Маттейс де Лигт тўпни қўли билан ўйнади. Белгиланган пенальтини Марко Манкозунинг ўзи голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг 62-дақиқасида Бернардескининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди.

Қолган дақиқаларда "Лечче" футболчилари яхши ҳимояланиб, дуранг натижани сақлаб қолишди.

Бугунги очко туфайли "Ювентус"нинг очколари 23тага етказиб олди. "Интер" бугун "Парма"ни мағлуб этса, жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

Италия чемпионати, 9-тур
Лечче – Ювентус 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 50, пенальти Дибала, 1:1 – 56, пенальти Манкозу.
Лечче – Габриэл, Россеттини, Лучони, Кальдерони, Меккарьелло (Рисполи, 72), Тахцидис, Петриччоне, Манкозу, Маер (Табанелли, 58), Фариас (Лападула, 46), Эль-Бабакар.
Ювентус – Шченсны, де Лигт, Алекс Сандро, Данило (Куадрадо, 58), Бонуччи, Джан (Рабьо, 72), Пьянич (Хедира, 67), Бентанкур, Бернардески, Дибала, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Кальдерони (13), Россеттини (18), Манкозу (75), Бернардески (79), Лападула (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:08, 26.10.2019.
Ўқилди: 3402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.