Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Бавария» ғалаба қозониб, Бундеслига пешқадамига айланди, «Боруссия Д» эса очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 9-тури доирасида 26 октябрь, шанба куни 5 та ўйин якунланди.

Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянц Арена» стадионида «Унион Берлин»ни синовдан ўтказди.

Беллашув давомида «қизиллар» аъзолари Бенжамен Павар (13) ва Роберт Левандовски (53) урган голларга меҳмонлар германиялик ҳужумчи Себастьян Польтернинг 86-дақиқада пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа? «Бавария» ўз майдонида кечган баҳсда «Унион Берлин»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкога эга бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг мюнхенликларнинг очкоси 18 тага етди ва жамоа мусобақа жадвалида пешқадамга айланди. 15-ўринда бораётган «Унион Берлин» ҳисобида эса 7 очко мавжуд.

Шу куни Люсьен Фавр бошқарувидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда «Шальке-04»га билан ўйнади. Ўйинда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.

Маълумот учун, «арилар» 16 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд қилиб турибди. «Шальке-04» эса 15 очко тўплаб 7-ўриндан жой олган.

Бундеслига, 9-тур
26 октябрь, шанба
«Бавария»—«Унион Берлин» 2:1
Голлар: 1:0 — 13 Павар, 2:0 — 53 Левандовски, 2:1 — 86, пенальти Польтер

«Ҳерта»—«Ҳоффенҳайм» 2:3
Голлар: 0:1 — 33 Локадия, 0:2 — Крамарич, 1:2 — 55 Лукебакио, 2:2 — 69 Калу, 2:3 — 79 Хюбнер

«Фрайбург»—«Лейпциг» 2:1
Голлар: 1:0 — 45 Хефлер, 2:0 — 90 Петерсен, 2:1 — 90 Клостерманн

«Шальке-04»—«Боруссия Д» 0:0

«Падерборн»—«Фортуна Д» 2:0
Голлар: 1:0 — 43 Сабири, 2:0 — 64 Шонлау

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:34, 26.10.2019.
Ўқилди: 3009 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.