Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Одил Ҳамробеков: "Машарипов – жамоамизнинг Роналдуси"

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан сўнг, «Пахтакор» футболчиси Одил Ҳамробековни суҳбатга тортдик.

Ассалому алайкум, бугунги ғалаба муборак бўлсин. Учрашув ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз
Ўйлашимча мухлисларимизга манзур келадиган ҳужумкор ва қизиқарли футбол намойиш этдик.

Шу ўринда тақдирлаш маросим ташкилотчиларига алоҳида раҳмат айтиб қоламан. Ҳаммаси жуда чиройли бўлди. Олдимизга қўйилган 2-вазифани уддаладик. Йигитларни табриклайман.

Терма жамоадан чақирув олдингиз, бироқ Абрамов якуний рўйхатга сизни киртмади. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

Авваламбор бу терма жамоа ва бу ерда инсоннинг эмас, халқнинг манфаъти биринчи ўринда туради. Агарда, мураббийлар мени жамоага кераксиз деб ҳисоблашса, мен уларнинг қарорларини ҳурмат қиламан. Энг муҳими биз иккита учрашувни ғалаба билан якунлаб 1-ўринга кўтарилиб олдик. Асосийси шу. Терма жамоа менсиз ёки бошқа футболчисиз ҳам терма жамоа бўлиб қолаверади.

Нима деб ўйласиз сиз каби таянч ярим ҳимоячиси учун Абрамовнинг тактикасида жой йўқми?

Тўғриси, менга ҳеч ким бу борада изоҳ бергани йўқ. Мураббийлар штаби ўз интервьюларда менинг терма жамоа лагеридан кетганимни сиз айтган сабаб билан боғланганини эшдим. Абрамов қўл остида машғулотларда ишитирок этдим ва унинг ўйин услуби билан танишдим. Ўйлашимча унинг тактикасида менинг позициямда тўп сурадиган футболчиларга эҳтиёж бор.

Абрамов ва Арвеладзенинг ўхшаш томонлари борми?

Бу мураббийлар ўхшаш томонлари жуда кўп. Улардан энг муҳими Абрамов ҳам, Арвеладзе ҳам ҳужум қилишни ёқтиради. 
Улар учун таблодаги натижа эмас, шогирдлари қандай ўйин намойиш этаётгани биринчи ўринда.

Нима деб ўйлайсиз, Вадим Абрамовнинг маҳорати терма жамоамизни ЖЧга олиб чиқишга етадими?

Ўйлашимча, йигитлар қаттиқ меҳнат қилишса, ўз кучларига тўлиқ ишониб майдонга тушса, бу вазифани уддаласа бўлади.

Якунланаётган мавсум давомида «Пахтакор» жамоаси учун энг қийин ўтган ўйин қайси жамоага қарши бўлди?

«Супер Лига» доирасидаги учрашувда ўз уйимизда «Насаф»га қарши баҳсда жуда қаттиқ қийинчиликка учраган эдик. Қаршиликлар ҳимояда жуда ишончли ўйнаб, бир неча бор ҳавфли вазиятлар яратишган, ўйиннинг сўнгги сонияларига қадар концентрациани сақлаб туришга мажбур қилишган эди.

Бу мавсумда «Пахтакор» ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмади. Сизнингизча кейинг мавсумда бошқачароқ ўйин услубида тўп суриш керакми? Ёки клубнинг ҳозирги ўйин фалсафасини такомиллаштириш шартми?

Шу ўринда айтиб ўтиш лозим, биз ОЧЛдаги омадсизлигимизга ўйин услубининг алоқаси йўқ. Биз ўзимизнинг хатоларимиз туфайли гуруҳдан чиқа олмадик. Бу мавсумдаги ОЧЛ ўйинлари биз учун улкан тажриба мактаби бўлди. Янги мавсумда ўз хатоларимиз устида ишлаб, янада кучлироқ «Пахтакор»га айланамиз.

«Пахтакор» жамоасидаги энг ҳазилкаш футболчи ким?

Пахтакор» жамоасидаги энг ҳазилкаш футболчи ким?
Менимча Жалол! У доим ҳамма билан сўзлашишни, барчанинг эътиборини ўзига қаратишни хуш кўради. Машарипов – жамоамизнинг Роналдуси. Кийиниш хонасида ҳам ҳамманинг кайфиятини айнан Жалолиддин Машарипов кўтаради десак, адашмаган бўламан. У бўш қолди дегунча, ҳамма билан ҳазилашишни хуш кўради

Я . У

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:52, 27.10.2019.
Ўқилди: 3389 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.