Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Пиоли: “Милан”даги вазиятни қийин эканлигини рад этишдан маъно йўқ”

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг «Милана» клуби бош мураббийи Стефано Пиоли “Рома” жамоасига қарши учрашувда шогирдларидан кўпроқ нарса кутганини тан олди.

«Мен кўпроқ нарса кутгандим. Биз сўнгги ўйинларда жуда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Жамоадаги вазият қийин эканлигини рад этишдан маъно йўқ. Биз қўпол ва оддий хатоларга йўл қўйишда давом этяпмиз. Бугунги ўтказиб юборилган икки гол ҳам ўзимизнинг хатоимиз сабабли бўлди.

«Рома» клуби прессинг уюштиришини билардик, бироқ, шундай бўлсада, оддий вазиятларда ҳам тўпни осонлик билан йўқотдик. Бундан ташқари, рақибда савлатли футболчилар борлигини ҳисобга олиб, стандарт вазиятларда хавфли ўйин намойиш этишини ҳам билардик. Гарчи, шундай бўлсада бу борада рақибга қаршилик қила олмадик.

Ўтган турда «Лечче»га қарши ўтказган учрашувимизга қараганда, бугун жуда ёмон ўйнадик. Агар тўп ҳимоя чизиғидан ҳужум чизиғига секин етказиб берилса, у ҳолда ҳужум уюштириш жуда мушкул бўлади», — Пиолининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Football Italia.

Киритилди: 15:23, 28.10.2019.
Ўқилди: 1730 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.