Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Кечаги кун қаҳрамони: Гассанига ҳақида нималар маълум?

Баҳо:
+ | -

Кеча АПЛ навбатдаги турининг марказий ўйини бўлиб ўтди. «Ливерпуль» клуби ўз уйида «Тоттенхэм»ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди. Мазкур ўйинда Европа футболида яна бир иқтидор етишиб чиқаётгани маълум бўлди. Бу «Тоттенхэм»нинг иккинчи дарвозабони Пауло Гассанига бўлди.

АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ

Яратганнинг Ўзи Гассаниганинг йўлини очиб қўйди. «Тоттенхэм» дарвозабони Уго Льорис қўлини синдириб, сафдан чиққанидан кейин «шпорлар»да Гассанигадан бошқа вариант йўқ эди. Агар Льориснинг қўли синмаганида, Гассанига ҳали бери имкониятга эга бўлмасди, эҳтимол.

Хуллас, кеча «Тоттенхэм»нинг асосий таркибида Гассанигани кўриб, «қизиллар» йирик ҳисобда ғалаба қозонса керак, деб ўйлагандирсиз, эҳтимол. Аммо Гассанига дастлабки дақиқаларданоқ ўз дарвозаси учун деворга айланди. Рости, унинг хатти-ҳаракатларини кўриб, захирада ўтирган дарвозабон эканлигига ҳам ишонгингиз келмайди. Шарҳловчи Даврон Файзиев эса ўринли мулоҳаза билдирди: «Агар Гассаниганинг ўрнига Льроис бўлганида, эҳтимол, икки-учта гол ўтказиб юборган бўлармиди?»

Гассанига ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва танилишга улгурди.

НИМАЛАР МАЪЛУМ?

Пауло Гассанига ҳақида ҳозирча интернетда кўп нарса маълум эмас. Топган маълумотларимиз эса қуйидагича:

Тўлиқ исми Пауло Дино Гассанига бўлган футболчи 1992 йилнинг 2 январида Аргентинанинг Мёрфи шаҳрида туғилган.

Гассанига фаолиятини Испаниянинг «Валенсия» клубида бошлаган, аммо кучли рақобат туфайли ушбу клуб сафида майдонга туша олмаган. 2011 йилда эса Испанияни тарк этиб, Англиянинг «Жиллингэм» клуби сафига қўшилган. Иккинчи лигада иштирок этадиган ушбу жамоа билан икки йиллик шартнома имзолаган. Шу йилнинг 4 октябрида у Лига кубоги доирасида «Барнет» клубига қарши майдонга тушган, бу унинг янги клуби сафидаги дебют ўйини эди.

Гассаниганинг иккинчи лига чемпионати доирасидаги дебют ўйини 2012 йилнинг 28 январига тўғри келди. У «Аккрингтон Стэнли» жамоасига қарши кечган чемпионат доирасидаги ўйиннинг иккинчи бўлими бошида майдонга тушди.

Шу йилнинг ёзиша Пауло «Саутгемптон»га ўтди. Гассанига янги клуби билан 4 йиллик шартномага имзо чекди. 22 сентябрда «Астон Вилла»га қарши ўйинда у АПЛда илк бор майдонга тушди. Иккинчи мавсумда эса жамоага келган польшалик Артур Боруц асосий таркибни эгаллади. Аммо 2013 йилнинг 1 декабрида у «Челси»га қарши ўйинда қўлини синдириб олгач, Гассанига дарвозани қўриқлайдиган бўлди.

2016 йил ёзида Пауло ижара асосида «Райо Вальекано»га ўтди. 20 августда эса Сегундада дебют ўйинини ўтказди — «Эльче»га қарши ўйинда майдонга тушди. 2016/2017 йиллардаги мавсумда Гассанига «Райо Вальекано» сафида Сегундада 32 та ўйинда иштирок этди.

2017 йилнинг 24 августда Пауло «Тоттенхэм» аъзосига айланди, у жамоа билан 5 йиллик шартнома тузди. «Шпорлар» раҳбарияти уни клубда ижара асосида ўйнайдиган По Лопеснинг ўрнига сотиб олишганди. Шунингдек, унга асосий посбон Уго Льориснинг ўрнини эгаллаш учун Мишель Вормга рақобатчи сифатида қарашди.

«Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино Гассаниганинг ҳамюрти ҳисобланади. Пауло Почеттино билан «Саутгемптон»да ҳам бирга ишлаган. Дарвозабон «шпорлар» сафида дебют ўйинини 2018 йилнинг 22 сентябрида «Брайтон» жамоасига қарши ўтказган.

ТЕРМА ЖАМОА САФИДА

Пауло Гассанига терма жамоа сафида ҳам ўйнашга улгурди. У 2018 йилнинг 20 ноябрида Мексика термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида Аргентина дарвозасини қўриқлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:55, 28.10.2019.
Ўқилди: 5089 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.