"Қизилқум" - "Металлург" учрашувидан кейин жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Даставвал "Металлург" устози Андрей Шипилов саволларга жавоб қайтарди.
"Биринчи таймда жамоалар майдонда "ухлашди". Тўғри, бизда иккита ажойиб стандарт бўлди. Бир сафар тўп чизиқни кесиб ўтгандек таассурот уйғонди. Аммо бу ҳолат бўйича аниқ хулоса айта олмайман. Жамоалар худди ниманидир кутаётгандек ҳараеат қилишди.
Иккинчи таймни эса жуда муваффақиятли бошладик. Тезкор гол урдик. Ортидан яна юз фоизлик имкониятга эга бўлдик. Бироқ шундай вазиятда ҳужумчимиз Тумасяннинг қарорини тушунмадим. 2:0 бўлганда ғалабага жуда яқин келардик. Футболнинг ўзгармас қонуни бор, "сен гол урмасанг, сенга уришади", деган. Мезбонлар бизни қарши ҳужумда жазолашди. Натижа ўйинга мос бўлди. "Қизилқум" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди, Шодиев, Ибрагимовнинг ҳаракатлари мухлисларга манзур бўлди. Мен эса ўз жамоамнинг ўйинидан унчалик қаноатланмадим.
Иккала жамоани ҳам кузги муҳим очколар билан табриклайман", — деди Андрей Сергеевич.