Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

АПЛга кеч мослашган юлдузлар

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг шиддатли чемпионати саналувчи АПЛга янги келган футболчиларнинг жамаога мослашиб кетиши учун бир неча ҳафта керак бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шундай бўлсада, ушбу биринчиликда адаптация жараёни жуда узоқ давом этган футболчилар ҳам етарлича топилади. Бугун ушбу чемпионатда ажойиб ўйин намойиш этган бўлсада, қийинчилик билан мослашиб олган футболчилар ҳақида сўз боради.

Робер Пирез

Франциялик футболчи АПЛга мослашиб олиши учун бир мавсум керак бўлган десак, ишонасизми? 2000-йилда Франциянинг «Марсел» жамоасида ҳарид қилинган футболчи Марк Овермарснинг ўрнини эгаллаши кутилган эди, бироқ Пирез ўзининг илк мавсумида мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилишга мажбур бўлади. Ўзининг омадсиз мавсумини жисмоний футболга мослашиб олиш қийин бўлгани билан изоҳлаган қаҳрамонимиз кейинг мавсумда ўзини нималарга қодир эканлигини исболашни бошлаб юборади. Мавсум давомида 8 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган Пирез ўша мавсумда «Арсенал» ва АПЛнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилади. Кейинги 3 мавсум давомида 15 тадан кам гол киритмаган француз яна бир бор АПЛ ғолиблигини қўлга киритади ва ЕЧЛ финалига қадар етиб боришга муваффақ бўлади.

Луис Суарез

Чинакам гол машинасининг ушбу рўйхатдан жой олгани кўпчиликка эриш туюлиши мумкин, бироқ уругвайлик футболчи ҳам янги чемпионатга тезда мослашиб олишни уддаллай олмаган. 2011-йилда ўзининг дебют учрашувидаёқ гол киритган ҳужумчи қолган ўйинларда йўқолиб қолади. «Энфилд»даги илк бир ярим мавсум давомида ҳужумчи атиги 15 та гол киритган бўлса, кейинг мавсумда ўзини тўлиқ намойиш этишга тушиб кетди. 2012-йилги мавсумда 24 та гол ва 15 та ассист билан АПЛнинг энг фойдали футболчисига айланган қаҳрамонимиз Брендан Рожерс қўл остида янада ўсишга эришди. «Ливерпул» учун АПЛ ғолиблиги билан якунланмаган мавсумда Суарез 33 та учрашувда майдонга тушган бўлса, 31 та гол ва 17 та голли узатмани амалга ошириб «олтин бутса»ни қўлга киритади. АПЛнинг йил ўйинчиси ва тўпурарига айланган уругвайлик ҳужумчи кўп ўтмай «Барселона» томонидан 81 миллион евро эвазига сотиб олинади.

Тиери Анри

Бундан 20 йил муққадам ўша даврлар учун фантастик бўлган 16 миллион евро эвазига «Арсенал» сафига ўтган Анрининг дебют мавсуми омадли чиққан деб бўлмайди. Қаҳрамонимиз ўзининг АПЛдаги илк мавсумида марказий ҳужум чизиғида ўйнашга жуда қийналган эди. Ярим мавсум давомида атиги беш бор рақиб дарвозасини ишғол қилган Анри кейинчалик «Арсенал»нинг 21-асрдаги энг яхши футболчисига айланади.

Давид Де Хеа

Ҳозирда дунёнинг энг кучли посбонларидан бири саналадиган испаннинг «Манчестер Юнайтед»даги ддебют мавсуми кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак.
25 миллион евро эвазига «Атлетико Мадрид»дан ҳарид қилинган Де Хеа Эдвин ван Дер Сарнинг ўрнини эгаллаши кутилган эди, бироқ ёш дарвозабон ўзининг илк ўйинларидаёқ қўпол хатоларга йўл қўя бошлайди. Иш шу даражага бориб етдики, у асосий таркибдаги ўрнини Анрес Линдегардга бўшатиб беришга ҳам мажбур бўлди.

Де Хеанинг айтишича, 2012-йилнинг 5-февраль санасида «Челси»га қарши кечган баҳс барчасни ўзгартириб юборган экан. Ўша учрашувда Хуан Мата томонидан берилган зарбани қайтаргач, дарвозабон ўз кучига бўлган ишончни чуқур ҳис этган ва бу унга руҳан катта далда берган экан. Дарҳақиқат, айнан ўша учрашувдан сўнг, Давид «қизил иблислар»нинг биринчи рақамли посбонига айланди ва ҳозирга қадар ўз ўрнини ҳеч кимга бериб қўйгани йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:54, 31.10.2019.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.