Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

«Сурхон» бош мураббийи: «Мақсадимиз учинчи ўринни олиш эди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган сўнгги ўйинлар якунланди. “Пахтакор” ўз майдонида “Сурхон”ни 3:1 ҳисобида таслим этди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманинг илк қисмида “Сурхон” бош мураббийи Вадим Андреев иштирок этди

“Рақибни ғалаба билан табриклайман. Менимча, ўйин мухлисларга ёқди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ фойдалана олмадик. “Пахтакор” билан ўйнаш доим қийин. “Шерлар” айни дамда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси.

Биз гол урдик ва бироз интригани қайтардик. Аммо кейин яна ўтказиб юбордик. Бизнинг мақсадимиз 3-ўринни олиш эди. Афсус бу футбол. Футбол шавқатсиз. “Пахтакор” стандартлардан яхши фойдаланади.

Драган Черан? Ҳа, уни қўриқлаш учун режамиз бор эди. Ахир у чемпионатнинг яққол тўпурари. Нафақат биз балки ҳамма уни тўхтатиш ҳақида ўйлайди”, -дея мураббий сўзларини келтиради Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:15, 31.10.2019.
Ўқилди: 2433 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.