Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Зидан: «Бэйлни қолиш учун кўндиришга мажбур эмасман»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионатининг 12-тури доирасида бўладиган «Бетис»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бетис» майдонига сафар ҳақида
«Барча жамоалар «Сантьяго Бернабеу»га яхши ўйин кўрсатиш ва муваффақиятга эришиш мақсадида ташриф буюради. Бу нормал ҳолат: биз бунга тайёр бўлишимиз ва бизни қийин ўйин кутиб турибди. Лекин биз бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар бир ўйин — янги тарих, 3 очкони қўлга киритиш учун учрашувга тайёр бўлишимиз керак».

Гарет Бэйл ҳақида
«Бу жонга теккан мавзу: Гарет шу ерда, у майдонда, барчаси босқичма-босқич содир бўлмоқда — у сафимизга тезроқ қайтиши учун биз уни қўллаб-қувватлаймиз.

Гарет шу ерда, уни қолишга кўндириш учун ҳеч нарса қилишимиз керак эмас. У сафардан қайтди ва машғулотда иштирок этмоқда. У жароҳатидан тикланди, аммо ҳозирча майдонга тушмайди. Қолган барча саволларни унга бериш керак».

«Эл-класико»нинг кўчирилгани ҳақида
«Нима юз берганини билмайман: қачон айтишса, ўшанда ўйнаймиз. Шу боис, «Леганес»га қарши ўйинга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлдик. Энди бизни янги ўйин кутиб турибди. «Барселона» билан эса 18 декабрда учрашамиз. Бу муаммо эмас, бу ўйин».

Эден Азар ҳақида
«У яхши ўйнай бошлади. Эденга мунтазам голлар етишмаяпти, лекин унинг майдондаги ҳаракатларидан қониқяпмиз: Эден кундан-кунга формасини тиклаб бормоқда. У мунтазам голлар ура бошласа, биз янада хурсанд бўламиз».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 21:17, 01.11.2019.
Ўқилди: 6282 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7862]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3411]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [3057]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2727]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2185]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [2008]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1890]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1824]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1663]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1572]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.