“Челси” ярим ҳимоячиси Нголо Канте жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.
Франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасида “Аякс”га қарши кечадиган 5-ноябрдаги учрашувда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақида лондонликлар устози Френк Лемпард маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Канте салкам бир ойдан буён майдонга туша олмаяпти.