Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан 12-тур доирасида «Бетис» (0:0) жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
— Бизнинг шиддатимиз, тезлигимиз ва иштиёқимиз зўр эди, аммо шунчаки гол ура олмадик.Биринчи дақиқаларданоқ бизда етарлича имкониятлар бўлди, аммо бизда ҳужумни якунлайдиган футболчи топилмади. «Бетис —индивидуал маҳоратга эга футболчилардан ташкил топган яхши жамоа. Биринчи бўлимда рақибдан ҳар жабдаҳа устунлик қилдик, қайтариб айтаман, бизга гол етишмади холос.Иккинчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Бенземани алмаштириш? Учта ярим ҳимоячимиз яхши ўйнаётган эди, шу боис Бенземани алмаштирдим, ўйинга янги кучни туширишим керак эди, - деди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.













