Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

«Ла Лига»да «Реал Мадрид» ғолиб бўлишини таъминловчи 5 та омил

Баҳо:
+1 | -

Дарҳақиқат, ҳозирда Испания чемпионатида ғолиблик учун кураш олиб бораётган клубларнинг аҳволи ҳавас қилгудек даражада эмас. Шундай бўлсада, «Реал Мадрид»да чемпионлик учун имконият мавжуд. Бугун Мадрид клубига чемпионликни тақдим этиши  мумкин бўлган омиллар ҳақида сўз боради.

Зидан ўз услибида

Зидан жамоа муаммоларга кўмилиб қолган бўлсада, ўйин услубини секин-аста ўзгартириб бормоқда ва шундай оғир даврда ҳам муҳим ғалабалар еришмоқда. Айниқса «Севилья» ва «Гранада»га қарши учрашувларда шакилланган жамоавий футбол гувоҳи бўлдик. Агарда Зизу шогирдлари ўсишда давом этса, бир неча ойдан сўнг ўз йўналишига тушиб олади ва уларни тўхтатиб қолишнинг имкони кескин пасайиб кетади.

Таркиб ва янги етакчилар

Ҳозирда  «Реал Мадрид» жамоаси ўртача ҳар бий ўйинда 6,7 бор рақиб дарвозасига аниқ зарба йўлламоқда. Бу Испаниядаги энг яхши кўрсатгич дегани. Ўтган мавсумдаги омадсизликлардан сўнг, янги мавсумда Бензема, Казимиро, Рамос, Варан ва бошқа футболчилар секин-аста ўзининг аввалги формасини тиклаб бормоқда. Барча танқид қилган Эден Азар эса, сўнгги 3 та учрашувда 3 та голли узатма берди ва ҳисобига битта гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Родриго ва Винисиус сингари иқтидорли футболчиларга кераклмча имконият яратиб берилмоқда. Қисқача қилиб айтганда, «Реал Мадрид» ўз таркибини шакиллантириб бормоқда ва тез орада бу меҳнатлар ўз самарасинни кўрсатади.

Азар, Бензема, Бейл

«Барселона» Гризманни ҳарид қилган бўлсада, жамоанинг ҳужумлари тўлиқ Мессига боғлиқлигача қолмоқда. Тўғриси, Валверде французни ўзига ноқулай бўлган нуқтада ўйнатмоқда ва натижа ҳам шунга яраша десак, адашамган бўламиз.

«Атлетико Мадрид» ҳужумида ҳам чалкашликлар мавжуд. Коста Ёши ўтгани сайин қизиққон ва жанжалкаш бўлиб бормоқда, Мората вазиятларни кўкка совуриш бўйича тенгсиз бўлса, Фелишга бироз барқарорлик етишмаяпди. Улардан фарқли ўлароқ «Реал Мадрид»нинг ҳужум чизиғидаги юк Азар, Бейл ва Бенземага бир ҳил юклатилган ва улар ҳозирчи вазифани аъло даражада уддалашмоқда. Тезкор, барқарор ва катта ғалабаларни қўлга киритган тажриба футболчилар жамоавий ва якка тартибда ҳам кучли якунловчилар сирасига кирад. Бу эса, чемпионлик пойгасининг финишида Мадрид клубига қўл келиши мумкин.

Рақиблар муаммоси ва «Ла Лига» қадри

Афсуски, Симионе Жоага ҳужумкор ўйинни ваъда беган бўлсада, Фелишдан Антуан Гризманнинг ўрнида фойдаланмоқда. Асосан қарши ҳужумга таянган жамоавий ўйинда Фелиш ўзини тўлиқ намойиш этишга бироз қийналмоқда. «Барселона» эса, Мессисиз Испаниянинг ўртамиёни клубларидан бирига айланиб қолишини барчамиз гувоҳи бўлдик. Мессининг Ёши 32 дан ошиб кетганини инобатга олсак, у руҳий ва жисмоний имкониятларини ЕЧЛ ғолиблиги учун ишлатади. Очиғи Месси учун «Ла Лига» ғолиблигининг қизиғИ ҳам қолмаган. У ЕЧЛда ғолиб чиқиш учун ички чемпионат ўйинларидан воз кечишга ҳам тайёр эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ўзининг асосий рақибларида фарқли ўлароқ, «Реал Мадрид» учун Испания чемпионлиги биринчи ўриндаги вазифага айланган. Ҳозирда қироллик клуби олдига қўйилган мавсум олди биринчи ўриндаги вазифа Ички биринчиликда ғалаба қозониш ва клубнинг мавқейини ортга қайтариш. 

Супер ротация

«Реал Мадрид»нинг Зидан қўл остида 2016/17-йилги мавсумда амалга оширган ротацияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Ўша йили Зидан қўл остидаги 23 та футболчи умумий ҳисобда ўртача 1000 дақиқа давомида майдонда тўп суришган ва ҳеч ким заҳира ўриндиғида қолиб кетмаган эди. Ушбу фактор эвазига, «Реал Мадрид» қишдан сўнг, жисмоний тайёргарликдаги устунлиги боис, ички чемпионатда ҳам ЕЧЛда ҳам ғолиб бўлган эди. Ҳозирда Зидан яна ўша темпда иш бошлади. «Севилья»га қарши учрашувдан сўнг,  8 та футболчи заҳирага олинди. «Осасуна» билан ўйиндан сўнг, яна 6 та футболчига дам берилди.

Испаниянинг «Марка» нашри тарқатган хабарларга кўра, Зиданнинг бутун мавсум давомида футболчиларни навбати билан майдонга тушириш учун олдиндан тузилган режаси мавжуд. Унга кўра, ҳар бир футболчи баҳорги ўйинларга қадар толиқиб қолмаслиги лозим. Ички чемпионат ўйинларида ҳал қилувчи сўнгги турларларига келиб толиқиб қолган рақибларни енгиш ортиқча куч талаб этмайди ва «Реал Мадрид» чемпионат финишига ҳаммадан бирини бўлиб етиб келади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:16, 03.11.2019.
Ўқилди: 10294 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.