Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Европа лигаси. «Арсенал» қўшилган вақтда ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг 4-туридан ўрин олган дастлабки ўйин бугун бўлиб ўтди. "F" гуруҳида 100 фоизлик натижа кўрсатиб келаётган «Арсенал» сафарда аутсайдер «Витория Гимараэш»га қарши тўқнаш келди.

Унаи Эмери мазкур ўйинда кўпроқ ёшларга ишонч билдирган бўлса, мезбонлар эса бундан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Португалияликлар биринчи бўлимда 4та хавфли вазият яратдик, фақат омад туфайли улар рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. Айниқса, бир вазиятда тўп "канонирлар" дарвозаси тўсинига тегиб қайтди.

Ўйин тугашига 9 дақиқа қолганида "Арсенал" жарима зарбасини амалга оширди ва ўзининг баҳсдаги ягона имкониятини голга айлантирди. Учрашувга қўшиб берилган биринчи дақиқада эса Бруно Дуарте  дарвозабон майдони чизиғи устида чалқанча услубда зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Мазкур дуранг туфайли "Арсенал" 10 очко билан гуруҳ пешқадамлигини ўзида сақлаб қолади. "Витория" эса гуруҳдаги илк очкосини қўлга киритди.

Европа лигаси, "F" гуруҳи, 4-тур
Витория Гимараэш Португалия – Арсенал Англия 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 80 Мустафи, 1:1 – 90+1 Бруно Дуарте.
Витория Гимараэш – Дуглас Жезус, Рафа Соареш, Венансиу, Гарсия, Тапсоба, Эванжелиста (Лео Бонатини, 82), Педру Родригеш (Поа, 61), Эдвардс, Агу, Давидсон (Рошинья, 68), Бруно Дуарте.
Арсенал – Мартинес, Мустафи, Папастатопулос, Тирни, Мэйтленд-Найлз, Мартинелли, Себальос (Гендузи, 54), Пепе, Уиллок (Торрейра, 78), Холдинг, Сака (Ляказетт, 65).
Огоҳлантиришлар: Мустафи (18), Рафа Соареш (33), Холдинг (66).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 06.11.2019.
Ўқилди: 3041 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6912]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2756]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2603]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2510]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2253]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2210]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2137]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2072]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2065]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик