Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Эртага волейбол бўйича «Тошкент-2019» халқаро турнири старт олади

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда оммавийлиги борасида энг юқори ўринлардан бирини эгаллайдиган волейбол спортига бўлган эътибор ҳам аста-секин ўзгармоқда. Бунинг тасдиғи сифатида илк маротаба пойтахтимизда Марказий Осиё давлатларининг эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири ўтказилаётганини айтиш мумкин.

8-10 ноябр кунлари Тошкент темир йўллар муҳандислари институти спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон республикаларининг миллий терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида “Тошкент-2019” халқаро турнири иштирокчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов иштирок этди ҳамда барча жамоаларга бўлажак мусобақаларда омад тилади.

Волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнирини Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари бошлаб беришади. Мазкур ўйин соат 10:00да старт олади. Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида майдонга мусобақа мезбонлари Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон волейболчилари тушади. Давравий тизимда ўтадиган мусобақа ғолиби 10 ноябр куни аниқланади.

“Тошкент-2019” халқаро турнири тақвими.

8 ноябрь, жума
10:00  Туркманистон – Тожикистон
14:30  Ўзбекистон – Қирғизистон

9 ноябрь, шанба
10:00  Қирғизистон – Туркманистон
14:30  Тожикистон – Ўзбекистон

10 ноябрь, якшанба
10:00  Тожикистон – Қирғизистон
14:30  Ўзбекистон – Туркманистон

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 20:56, 07.11.2019.
Ўқилди: 1719 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик