Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Виктор Гончаренко: "Ғалабага яқин эдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик"

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Москванинг ЦСКА клуби бош мураббийи Виктор Гончаренко "Ференцварош" клубига (0:0) қарши қайд этилган натижа ҳақидаги фикрларини билдирди.

Гарчи, ЦСКА кеча дуранг натижа қайд этган бўлсада, плей-офф босқичига чиқиш мумкин бўлган имкониятни сақлаб қолди.

"Албатта, бугун ғалаба қозона олмаганимиздан ғазабдамиз. Ўзимизнинг “қора анъанамиз”га барҳам бериб, бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун ғалабага жуда яқин эдик, лекин юзага келган вазиятларни голга айлантира олмаяпмиз. Асабийлашдик, таваккалчиликга камроқ урғу бердик, ҳужумга тезкорлик билан ўтишда оқсадик", - деди бош мураббий ЦСКА клуби расмий сайтига берган интервьюсида.

— «Уфа»га қарши учрашувда Сизни фақатгина натижа хурсанд қилган эди. Бугун нима хурсанд қилди?

— Бугунги учрашув ва “Уфа”га қарши ўйин савия борасида ҳам, таркиб борасида ҳам фарқ қилади. Ҳимояда яхши ўйнашни бошладик, бироқ, ҳужумда оқсашда давом этяпмиз.

— Магнуссонни ўрнига Набабкинни майдонга туширишингизни қандай изоҳлайсиз?

— «Ференцварош» таркибида тезкор футболчилар бор, Хёрдурнинг ёша катта ва ўйин охирларида чарчаб қолмоқда. Бизга тезкорроқ футболчи керак эди рақиб ҳужумларини қайтариш учун, шу боисдан шу қарорга келдим.

Бугунги омадсизликни нима билан боғлайсиз?

— Омадсиз серияни давом эттирдик, тажриба борасида ҳужум чизиғида оқсадик. Қолаверса, тўлиб тошган трибуналар бизга қарши ҳайқиришди, юқоридагиларнинг барчаси бир бўлиб омадсиз сериямизни давом эттиришимизга сабаб бўлди.

ЦСКАда математик имконият қолди гуруҳдан чиқиш учун. Кейинги босқичга чиқишни уддалай олармикинсизлар?

— Балки Сиз ҳайрон қоларсиз, лекин биз сўнгги кучимизгача ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 11:07, 08.11.2019.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.