Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сариқ бола: “Ўйнатишмаса, нега мени 45 млнга сотиб олишган?”

Баҳо:
+ | -

Кевин де Брюйне. Бошқа футболчилардан фарқли равишда, бельгиялик футбол ҳам хориж ОАВ учун кўп ҳам мавзу бўлавермайди, яъники шов-шувли можаролар борасида. Биз эса эътиборингизга унинг ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Олимпия ўйинларининг махсус элчиси

Кевин де Брюйне 2014 йилги руҳий ногиронлар учун ўтказилган Олимпия ўйинларининг махсус элчиси бўлган. Унинг образида қуйидаги реклама баннери ўрнатилганди: “Агар мен сизга ўхшасам, менинг мухлисим бўласизми?” Энг муҳим жиҳати, ана шу баннерда Брюйне Даун синдромига чалинган бемор қиёфасида намоён бўлганди.

Севгисини Куртуга “ҳадя қилган”

Брюйненинг “Челси”даги карьераси анча омадсиз кечган. Агар Англияда ўйин борасида омадсизликка йўлиқсангиз, бу шахсий ҳаётингизга ҳам таъсир қилади.

Де Брюйне билан ҳам шундай бўлган. Собиқ севгилиси Каролина Лийненнинг айтишича, футболчи билан муносабатлари бузилишига Кевин сабабчи. Қизнинг айтишича, у Кевинга яна имконият беришга, уни кутишга тайёр бўлган, аммо ўртадаги муносабат ёмонлашиб бораверган. Оқибатда қиз шу пайтга қадар унга далда бўлиб турган Тибо Куртуанинг ёнига кетган.

“Нега мени сотиб олишди?”

Когда Кевин де Брюйне «Челси»га ўтаётганида асосий таркибга кириш ва доимий барқарор ўйнаш имконига эга бўлишига ишонарди. Аммо “махсус” мураббийларнинг “махсус” кўрсатмалари бўлади. Эҳтимол, сиз “Реал” сардоридирсиз, аммо агар Жозега ёқмасангиз, таркибдан тушиб қоласиз.

Захирага михланган паллаларида Кевин де Брюйнени бир савол қийнарди: «Нега мени 8 млн ерога эмас, 45 млн еврога сотиб олишди унда?». Футболчи саволларига Моуриньодан жавоб ололмагач, “Челси” билан хайрлашди.

Боллбойлар билан келишмайди

Бельгиялик футболчилар негадир майдон четида тўпни майдонга қайтариб берадиган болакайлар билан келиша олишмайди. Бунга Эден Азар ва «Суонси»лик боллбой ўртасидаги можаро мисол бўла олади.

Кевин де Брюйне ҳам тўп узатиб турувчи болакайлар билан чиқиша олмайди. “Вольфсбург”да ўйнаб юрган кезларида Франкфуртлик боллбойлар билан келишмовчиликка сабаб бўлган. Бунинг учун Кевин 20 минг евро жарима ҳам тўлаган.

23 ёшида автобиографик китоб

Ҳамма ҳам 23 ёшида китоб ёзиш ҳақида ўйлайвермайди. Кевин эса бундан мустасно. У ёшлиги, инглиз-бельгиялик оиласи, собиқ севгилиси Каролина ва бошқа мавзуларни қамраб олган китоб ёзган. Бу китобнинг нархи 22 еврога тенг.

 

 

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:14, 08.11.2019.
Ўқилди: 10447 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.