Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суарес энди “Барселона”га керак эмасми?

Баҳо:
+ | -

Ҳозиргина хорижий ОАВда кутилмаган хабарни ўқидим: “Суарес “Барселона”ни текинга тарк этиши мумкин”. Яна қайси клубга? “Интер Майами”га, АҚШга.

Аввал уругвайлик ҳужумчининг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қилайлик. Луис Суарес 2019/2020 йиллардаги мавсумда ҳозиргача 9 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритди. Терма жамоа сафида эса 2019 йилда 4 та ўйинда иккита гол урган. Хўш, бу ёмон натижами? Қолаверса, бу ҳали мавсум бошланиши бўлса?

Луис Суарес охирги тўрт мавсумда камида 20 тадан кўп гол урмоқда. Мессидек тўпурар ҳаракат қилаётган жамоада бундай натижа қайд этиш осон эмас. Тўғри, унинг бу борадаги кўрсаткичлари йилдан-йилга камаяётгандир, аммо бу Луис Суарес кетиши керак, дегани эмас.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” аллақачон уругвайлик футболчига ўринбосар излай бошлаган. Бу, яхши, албатта. Лекин ҳали Каталония клуби сафида Суареснинг ўрнини боса оладиган футболчи йўқ.

Луис Суареснинг ўйинида исёнкорлик кучлироқ. Бу жиҳат унинг характерига ҳам кўчган. Аслида, футболда ёзилмаган қоида бор: характеринг майдондаги ўйинингга ҳам кўчади. Суарес айнан ана шу тажовузкорлиги туфайли кўп огоҳлантирилади, ҳакамлар билан кўп тортишади, ўз навбатида ана шу тажовузкорлиги билан рақиб ҳимоячиларини шошириб қўяди, рақиб дарвозасига голлар уради. Ҳар бир жамоага ана шундай “йиртқич” керак. “Барселона”да бу борада Суареснинг ўрнини ёпа оладиган чарм тўп устаси йўқ.

Иккинчидан, Суарес ҳали МЛСга кетадиган ёшда эмас. Ҳеч бўлмаганда 2 йил юқори даражада ўйнай олади у. Бордию “Барселона” раҳбарияти Луисни кераксиз деб ҳисоблаб, жамоадан кетказишга қарор қилса, Суарес кучли бешликдаги бирорта гранд жамоага ўтса ҳам бўлади.

Масалан, Германияда Суарес ўтиши керак бўлган жамоа — Дортмунднинг “Боруссия”си. Тезкор футбол, шиддатли ҳаракат намойиш этаётган “арилар” сафида Суарес қайтадан ёшариши мумкин. “Бавария” эса Левандовски бор ва у даража жиҳатдан Суаресдан қолишмайди.

Францияда Суаресни “Лион” ёки “Монако” қарши олиши мумкин. Набиль Фекир кетганидан кейин “Лион”га ҳужумкор футболчи керак бўлиши тайин. “Монако” эса Суарес каби футболчиларни таркибга жалб қилишга ўрганиб қолди. Ўз-ўзидан тушунарлики, “ПСЖ”да Суаресга жой йўқ.

Италияда Луис Суарес “Интер”ни кучайтира олади. Милан клубида ҳам жароҳат олиш анъанасини давом эттираётган Алексис Санчеснинг ўрнини тўлдиради уругвайлик футболчи. Шунингдек, “Рома” ва “Наполи”да ҳам жой топилади. Аслида, А серияда Суаресга вариантлар кўпроқ.

Суарес ҳозир ҳам Англияда ўйнай олади. Масалан, “Эвертон”. Бу жамоа тузукроқ ҳужумчига ёлчимаяпти. Бундан ташқари, бошқа вариантлар ҳам бор.

Ла Лигани қўшмасликка қарор қилдик. Чунки катта эҳтимол билан Суарес “Барселона” ҳурмати ҳам Испания чемпионатининг бошқа бир клубига ўтиб, Каталония жамоасига рақиб бўлишни истамайди.

Хулоса ўрнида айтаримиз шу: “Барселона” ҳозирги шароитида Суаресни қўйиб юбормаслиги керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:16, 09.11.2019.
Ўқилди: 6790 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.