Кириш Регистрация
14/11 15:30 Мьянма - Тожикистон
14/11 16:00 Туркманистон - КХДР
14/11 16:15 Қирғизистон - Япония
14/11 17:00 Гонконг - Баҳрайн
14/11 17:00 Мальдив ороллари - Филиппин
14/11 17:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
14/11 17:45 Малайзия - Таиланд
14/11 18:00 Ливан - Жанубий Корея
14/11 18:00 Вьетнам - БАА
14/11 19:00 Афғонистон - Ҳиндистон
14/11 19:00 Сурия - Хитой
14/11 20:00 Ироқ - Эрон
14/11 20:00 Уммон - Бангладеш
14/11 20:00 Яман - Фаластин
14/11 21:00 Иордания - Австралия
14/11 21:00 Кувайт - Хитой Тайпейи

Хабарлар

Роналду: «Трансфер нархим қанча? Билмадим»

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду билан катта интервью хориж ОАВда чоп этилди. Биз ана шу интервьюнинг энг муҳим қисмларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Болалиги ҳақида

Асосийси — туғма талант, менда бу бор эди. Агар туғма иқтидорингиз бўлса, спортнинг исталган турида зафар қучишингиз мумкин.

Мен иқтидор билан туғилдим, ўз устимда кўп ишладим. Болалигим қийин ўтган, аммо оч қолмаганман. «Спортинг»га келганимда эса ҳамма ёғларни «ёқишимга» тўғри келган.

Майорга ҳақида

2018 йилда шахсий ҳаётим анча оғир кечди. Одамлар ҳаётингнинг бир қисмига айланганида қийналасан. Жуда қийин. Менинг катта оилам бор: аёлим, болаларим, улар ҳаммасини тушунишади. Жуда қийин дақиқалар эди. Бу ҳақда гапириш ёқимсиз, аммо муҳими, айбсиз эканлигим исботланди. Қийинчилик билан бўлса-да ўзимни оқлашни уддаладим.

Совринлари ҳақида

Мен ҳеч қачон «Олтин тўп» ҳақида, айниқса, уни икки, уч, тўрт ёки беш марта қўлга киритиш ҳақида ўйламаганман. Лекин буни истармидинг, деб сўрасангиз, инкор этмайман. Албатта, ғалабалар менга ёқади. Ҳар йили Чемпионлар лигаси, миллий чемпионат, «Олтин тўп»ни қўлга киритишни хоҳлайман. Бунинг учун эса ишлаш керак. Ғалаба қозонмоқчимисан, ўз устингда ишла. Бу менинг футболга бўлган қарашим ва ҳар эрталаб ана шундай мотивация билан уйғонаман.

 «Спортинг»дан кетиши ҳақида

«Спортинг»нинг «МЮ»га қарши ўйинидан кейин «Манчестер Юнайтед»нинг мени сотиб олишга қарор қилгани ёлғон.

Чунки бу пайтда аллақачон кўплаб жамоалар томонидан қизиқиш бўлаётганди. Масалан, «Валенсия». Арсен Венгер мен билан «Арсенал»га ўтишим борасида гаплашган. «Барселона», «Реал», «Интер». «МЮ» ҳам қизиққан. Мен айнан ўша йили ўтаман, деб ўйламаганман.

Нархи

Ҳозирги трансфер нархим ҳақида гапиришим қийин. Бугунги футбол саноати мутлақо бошқа. Жоау Фелиш – алоҳида тарих. Бугун исталган футболчи, ҳатто ҳеч нарса қила олмайдиганини ҳам 100 млн еврога нархлаш мумкин. Ҳимоячи ва дарвозабонлар 70-80 млн еврога сотилмоқда. Мен бунга қўшилмайман, аммо бозор иқтисодиёти шароитида яшаяпмиз, кўникишимиз керак.

Фаолиятини якунлаши ҳақида

Ҳозир бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Эҳтимол, кейинги фил фаолиятимни тугатарман. Аслида, 40-41 ёшгача ўйнай оламан. Тағин билмадим… Мен ҳозир футбол ўйнашда давом этишим керак.

 

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:05, 09.11.2019.
Ўқилди: 8659 марта.
Фикрлар: 7 та.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.