Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Қирғизистонни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 саралаш босқичининг навбатдаги турига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари "Пахтакор" стадионида ўзаро ўртоқлик ўйинини ўтказишди. Вадим Абрамов бошланғич таркибда асосий миллий чемпионатимизда ўйнаётган футболчиларни туширди.

Вакилларимиз тезкор гол уришга муваффақ бўлишди. Турғунбоев ўнг қанотдан олдинга ўтиб, Исмоиловни тўп билан таъминлади. Аброр жарима майдонига кирди ва дарвоза олдида очилган Сергеевга пас берди. Игорь эса, ҳимоячи ва дарвозабоннинг орасидан ўтган тўпни бўш дарвозага жойлаб қўйди.

Баҳснинг 30-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячиларимиз қайтаришди. Қирғизистонлик футболчи 12 метрлардан йўлланган зарба натижасида тўп Суюновнинг қўли орқали устунга тегиб қайтди. Фарҳод Мусабеков эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда бош мураббийимиз бир неча нафар футболчини майдонга тушириб, таркибни кучайтирди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Аҳмедовнинг олис масофадан берган узатмасидан кейин Ҳамдамов дараозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани забт этди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Ўзбекистон учинчи тўпни Қирғизистон дарвозасига жойлади. Ҳамдамов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, орқароқда очилга шеригига узатма берди. Искандаров эса ўнг оёқда зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, терма жамоамиз Саудияга қарши ўйин олдидан Қирғизистонни мағлуб этди.

Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" стадиони | 17:00
9 ноябрь (шанба)
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН - 3:1 (1:1)
Голлар: Игорь Сергеев (11), Достонбек Ҳамдамов (52), Жамшид Искандаров (81) — Фарҳод Мусабеков (30)
Бош ҳакам: Бастиан Данкерт (Германия).
Ёрдамчи ҳакамлар: Ян Зайдел (Германия), Рене Роде (Германия).
Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Тўхтахўжаев (Рустам Ашурматов 46), Одил Аҳмедов, Мурод Холмуҳаммедов (Ҳожиакбар Алижонов 64), Одил Ҳамробеков (Луфтулла Тўраев 58), Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов (Икром Алибоев 46), Хуршид Ғиёсов (Жамшид Искандеров 70), Азиз Турғунбоев (Достон Ҳамдамов 46), Игор Сергеев.
Қирғизистон: Павел Матяш, Одилжон Абдрахманов, Мустафа Юсупов, Тамирлан Козубаев, Акрамжон Умаров, Бекжан Сагинбаев, Эдгар Бернхардт, Фархат Мусабеков, Гулжигит Аликулов, Мирлан Мурзаев, Виталий Люкс.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:53, 09.11.2019.
Ўқилди: 6469 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.