Кириш Регистрация
13/12 00:45 Лечче 1-0 Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад 1-2 Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна
14/12 00:45 Аталанта - Кальяри
14/12 01:00 Арсенал - Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе - Эспаньол
14/12 16:30 Милан - Сассуоло
14/12 18:00 Севилья - Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина - Верона
14/12 19:00 Удинезе - Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас - Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд - Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм - Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта - Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд - Лидс
14/12 22:00 Женоа - Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

РПЛ. «Ростов» ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Россия премьер-лигасининг 16-тури доирасида «Ростов» ўз майдонида «Тамбов»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради.

Баҳснинг 7-дақиқасида мезбонлар ҳисобнги очишди. Байрамяннинг узатмасидан кейин Бьерн Сигурдарсон дарвозани ишғол қилди. Исландиялик футболчининг ўзи 37-дақиқада ҳисобда фарқни ошириши мумкин эди. Аммо у 5 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади.

53-дақиқада эса "Ростов" ҳимоячиси Козлов қўпол хатога йўл қўйиши оқибатида меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Учрашувнинг 70-дақиқасида эса "Тамбов" футболчилари кам сонли ҳужумлардан яна бирини голга айлантиришди — 1:2.

Орадан 5 дақиқа ўтиб Шомуродов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Элдор рақиб жарима майдонининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб, тўсин остига кучли зарба берди. Тўп эса дарвозабоннинг қўлига, сўнгра дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Ўйин тугашига "Ростов" ҳисобни тенглаштирувчи тўпни рақиб дарвозасига жойлади, аммо офсайд туфайли гол бекор қилинди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда ўйинни бошлаб, баҳс сўнгига қадар майдонда ҳаракат қилди.

Ушбу ғалаба туфайли "Тамбов" 17 очко тўплаб 15-ўриндан 12-поғонага кўтарилиб олди. "Ростов" эса ушбу турдан кейин ўзи эгаллаб турган 2-поғонани бой бериши мумкин.

Россия премьер-лигаси, 16-тур
Ростов – Тамбов 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 7 Сигурдарсон, 1:1 – 52 Мелкадзе, 1:2 – 70 Обухов.
Ростов – Бабурин, Хажикадунич, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Зайнутдинов, Ионов, Глебов, Байрамян, Сигурдарсон (Долгов, 77), Шомуродов.
Тамбов – Шелия, Ойеволе (Таказов, 86), Осипенко, Грицаенко, Тетрашвили, Карасев (Чуперка, 81), Килин, Мелкадзе (Хосонов, 78), Костюков, Рыбин, Обухов.
Огоҳлантиришлар: Осипенко (33), Костюков (41), Сигурдарсон (56), Хаджикадунич (60), Мелкадзе (64), Ойеволе (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:42, 09.11.2019.
Ўқилди: 5260 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.