Испания чемпионатининг 13-тури доирасида «Эйбар» майдонига сафар уюштирган «Реал», Ла лиганинг энг кичик стадионида муаммога дуч келмади.
Мадридликлар дастлабки ярим соат ичида рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Дастлаб Бензема ҳисобни очган бўлса, сўнгра ҳакам мезбонлар дарвозаси томон 2та пенальти белгилади. Серхио Рамос ва Карим Бензема улардан самарали фойдаланишди.
Иккинчи бўлимда Федерико Вальверде "Реал"нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа, Зидан жамоаси ўз ҳисобига 3 очкони қўшиб қўйди.
Испания чемпионати, 13-тур
Эйбар – Реал Мадрид 0:4 (0:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 17 Бензема, 0:2 – 20, пенальти Рамос, 0:3 – 29, пенальти Бензема, 0:4 – 61 Вальверде.
Эйбар – Дмитрович, Арбилья, Хосе Анхель, Бигас, Орельяна (Леон, 65), Де Бласис, Диоп (Экспосито, 81), Эскаланте, Инуи, Энрик, Кике Гарсия (Шарлес, 81).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Варан, Рамос, Менди, Каземиро, Вальверде (Иско, 72), Васкес (Браим Диас, 81), Модрич, Азар (Винисиус Жуниор, 72), Бензема.