Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Қаҳрамон Асланов мақоласи: Месси зўрми ёки Роналду?

Баҳо:
+ | -1

Месси зўрми ёки Роналдуми, деб мендан кўп сўрашади. Икковидан бирини танлаш ҳам мантиқсиз,  шундай деб жавоб бериш эса, анча умумий бўлиб қолади.

Бу ерда Месси ва Роналду ўртасидаги фарқни англаб олиш муҳим. Месси - футболчи, унинг буюклиги мана шу тўртбурчак майдон ичида мужассам. У худди қўшни маҳаллада тўп тепадиган болакай сингари Чемпионлар Лигасида ҳам ўйнаб кетаверади. Унинг ҳаёти, оиласи, характери, ютуғи, камчиликлари ҳам мана шу майдонда ўлчанади - у кубокни ютган, бунисини ютолмаган, фалон голни урган, фалон пенальтини уролмаган ва ҳоказо.

"Уни кўчада кўрсангиз, худди мактаб боласига ўхшайди, лекин форма кийиб майдонга тушиши билан, бошқалар унинг олдида болакай бўлиб қолади" - деганди Биксант Лизаразю.

У ҳеч қачон ўзини кўрсатишга мухтож эмасди. Шу ҳолатдаям доим чўққида қолиш. Осон эмас.

Роналду эса, кўпроқ - шахсият. Уни мана шу чўққига туғма истеъдодидан ҳам кўра, курашувчан характери, меҳнати, ғолибликка бўлган интилиши олиб келди. Камбағал оилада туғилди, "Манчестердаги "дедовшина"надан порлаб чиққан, "Реал"да ўтиб ҳам, энг зўр бўлди, Туринда ҳамон беназир. Уни майдон ташқарисида ҳам яхши таниймиз - бироз аразчи, бироз мақтанчоқ, бироз қувноқ.  

"Бир куни олти яримда базага келдим. Ўзим учун шуғулланмоқчи бўлдим. Қарасам, аллақачон Криштиану келиб бўлган, зарбаларни машқ қилаётганди" - деб эслайди Карлос Тевес.

У доим ўзини кўрсатиш ва исботлаш эхтиёжи билан яшади. Осон эмас.

Футболчи сифатида Мессини, инсон сифатида Роналдуни танлаган бўлардим. Яъни агар бир жамоа мураббийи бўлганимда, Мессини сотиб олиб беришларини сўрардим, бири билан дўстлашгим, гаплашгим келса Роналдуни танлардим...

Қаҳрамон Асланов

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 18:06, 11.11.2019.
Ўқилди: 7984 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4467]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4221]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2448]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2270]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2105]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2004]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1953]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1553]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1545]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик