Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади. Бугун ўйин олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг илк қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва Одил Аҳмедов қатнашиб журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.
Вадим Абрамов: Муҳим ўйин. Айни дамда биз гуруҳда бирини ўринда бу биз учун қўл келади. Эртага мухлислармиз қаршисида ғалаба қозонишга ҳаркат қиламиз.
Одил Аҳмедов: Эртанги ўйин қизиқарли ва мухлислар боп ўйин бўлади. Ўйлаган режаларимиз амалга ошса, албатта ғалаба қозонамиз.
Вадим Абрамов: Лутфулла Тўраевнинг ҳолати яхши. У тажрибали футболчи. Ёш футболчилар учун кўп нарса ўргата олади. Унинг тажрибаси бизга ёрдам беради.
Рақиб мураббийини муҳокама қила олмайман. У ҳақида мендан эмас, саудиялик журналистлардан сўраганингиз маъқул. Лекин биламан у тажрибали мураббий.
Қисқа вақт ичида барчасини туғрилай олмаймиз. Ҳозир муаммоларимиз ҳақида биламиз. Лекин у ҳақида айта олмаймиз. Эртага ўйиндан кейин буни муҳокама қиламиз.
Рақибнинг ўйинларини кўрдим, лекин унинг ўйин услубини билмайман. Балки, “Барселона” ёки “Реал” услубида ўйнар.
Сардор Рашидовни кузатяпмиз. Тўғри у иккита гол урди, лекин гол ураётган ҳамма футболчини таклиф қила олмаймизку. Айни дамда унинг позициясида ўйнайдиган футболчи бор. Унга жамоасига мослашиш учун вақт керак эди, шунинг учун уни безовта қилмадик.
Одил Аҳмедов: Эртага барчани стадионга таклиф қиламан. Насиб қилса эртага ғалаба қозонамиз.
Марказий ҳимояда ўзимни ноқулай ҳис қилдимми? Йўқ, бу позизицияда биринчи марта ўйнамаяпман. Аввал ҳам марказий ҳимояда ўйнаганман.