Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Бугун жанг бўлади: тайёрмисиз, Абрамов?

Баҳо:
+ | -

Мазкур саралаш босқичига қуръа ташланганида кўпчилик мухлис ва мутахассислар Ўзбекистонни фаворит деб ҳисоблаганди. Лекин “аргентиналик амаки” юзага келтирган тушуниксиз ҳолат туфайли аҳволимиз ёмонлашганди. Аммо Абрамов қайтгач, кўнглимиз пича хотиржам тортгани бор гап.

Абрамовдан авлиё ясаш ниятим йўқ. Аммо шуниси маълумки, айни дамда термани бошқариши мумкин бўлган мураббийлар орасида энг кучлиси айнан Вадим Абрамов бўлади. Шунинг учун термадаги ҳозирги ҳолат аввалгига қараганда ижобийлашган.

Суадия Арабистонига қарши ўйинда қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишга мажбурмиз. Биринчидан, гуруҳда биринчи ўринда қоламиз. Иккинчидан, терма жамоалар рейтингидаги ўрнимиз анча шармандали ҳолатга келиб қолган. Обрўни тиклашнинг ягона йўли — ғалаба. Учинчидан, кейинги босқич янада қийин бўлади. Шу боис футболчиларга ўзларига бўлган ишончни қайтариш лозим.

Вадим Абрамовдан ушбу ўйинда ҳужумкор тактика ва мустаҳкам ҳимоя талаб қилинади. Ҳайрон бўлманг, арабларга гол уриш мушкулроқ, шунинг учун ҳужумкор ўйнаб, керакли вазиятдан фойдаланиш даркор. Ва агар араблар биринчи бўлиб гол уришса, қолган дақиқалар терма жамоамиз аъзолари учун мушкул ва анча асабий ўтиши тайин. Ахир араблар қандай ўйнашини биламиз.

Вазиятга реал қарайдиган бўлсак, Саудия Арабистони терма жамоасидан бир бош устунмиз. Ҳатто ҳозирги ҳолатда ҳам. Агар Абрамов футболчиларни тўғри танлаб, улардан фойдаланиш йўлини топа олса, мақсадга эришамиз. Негаки айни дамда бизда арабларни мағлуб эта оладиган таркиб бор.

Энди Сардор Рашидов масаласи. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, Абрамов Сардорни термага чақириши керак. Майли, захирадан тушсин. Шундоғам захирада терма жамоага ярамайдиган футболчилар ҳам ўтиради-ку! Сардорда иқтидор бор, тезлик бор, зарба бор. Жарима зарбаларини ҳам ижро эта олади. Шу боис бугун матбуот анжуманида Абрамовнинг Рашидов ҳақидаги саволга берган жавоби асл сабаб эмасга ўхшаяпти. Такрор айтаман, ҳозир терма жамоада Сардор Рашидовнинг ҳозирги даражасидан ҳам паст бўлган футболчилар бор. Майли, бу ёғи Абрамовнинг танлови. Бизга эса унинг кимни танлаши эмас, натижаси муҳим. Ғалаба қозонсак бўлди, Рашидов ўйнайдими ёки бошқасими, фарқи йўқ.

Шу ўринда яна бир гап. Мен Абрамовнинг ёнини олмоқчи эмасман, аммо Рашидов борасидаги қарори туфайли Абрамовни танқидларга кўмиб ташлаш керак эмас. Биз учун ҳам, у учун ҳам муҳими терма жамоа.

Эрве Ренар — чакана мураббий эмас. У олдинги интервьюларидан бирида “Эндиги мақсадим — Саудия Арабистонини жаҳон чемпионатига олиб чиқиш”, деди. Ишончим комилки, бугун араблар бизга кутилмаган сюрприз қилишга уринишади. Эҳтиёт бўлиш керак.

Ҳа, айтганча, жаноб Абрамовнинг ҳам яширин тактикаси бор. Биз  Қирғизистонга қарши ўйинда бу тактикани кўрмадик, чунки Абрамов кўрсатмади. Умид қиламизки, бугун футболчилар Абрамовнинг яширин тактикаси қандай эканлигини бизга қойиллатиб кўрсатиб беришади.

Бугун терма жамоамиздан йирик ғалаба кутмаяпман, чунки мураккаб ўйин бўлади. Бугунги жангда муҳими ғалаба — унинг йирик ёки йирик эмаслиги муҳиммас. Сўзим сўнгида Абрамовдан яна бир нарсани сўраган бўлардим: Нестеровни қайтаринг, Вадим Карлеонович. Бугунги ўйинда сиз ва футболчиларимизга омад тилаб қоламан.

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:00, 14.11.2019.
Ўқилди: 7478 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.